Пойтахтда таровеҳ ўқилиши муносабати билан бир қатор кўчалар ёпилади — рўйхат
16:26 22.03.2023 (янгиланди: 17:18 22.03.2023)
© СС0 / Unsplash / Will PoradaЗнак стоп, иллюстративное фото
Oбуна бўлиш
Бугун жами 120 та масжидда “Таровеҳ” намозлари ўқилади.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Бугун Тошкентда таровеҳ намози ўқиладиган масжидлар жойлашган кўчаларда ҳаракат чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, жами 120 та масжидда таровеҳ намозлари ўқилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида қатор кўчаларда ҳаракат чекланади.
Қуйидаги кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади:
Мирзо Улуғбек тумани бўйича: Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар;
Бектемир тумани бўйича: Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар:
Яшнобод тумани бўйича: Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар, Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар;
Миробод тумани бўйича: Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига ва Қўйлиқ ота масжиди ТХАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар;
Сергели тумани бўйича: Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасига қадар (Темир панжара - 20), Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели–Нўғайқўрғон КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасига қадар;
Яккасарой тумани: Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чоррахасигача қадар, Яккасарой масжиди Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғу-бўстон чорраҳасигача, шунингдек, Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар;
Янгиҳаёт тумани: Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига киришга қадар;
Шайхонтоҳур тумани бўйича: Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача, Камолон масжиди Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чоррахасига қадар;
Олмазор тумани бўйича: Хастимом масжиди Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасигача, Исломобод масжиди КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача ва Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасига қадар;
Юнусобод тумани бўйича: Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасида Шивили кўчасига қадар;
Учтепа тумани бўйича: Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача ва Хазрати Али масжиди Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчасигача қадар;
Чилонзор тумани бўйича: Новза масжиди Бунёдкор-Муқумий мост тагидан Олий Мажлис қаршисигача ва Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий-Гавҳар чоррахасидан Сўгалли ота кўчасигача, шунингдек, Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасига қадар.