https://sputniknews.uz/20230322/mahalla-33123443.html
“Маҳалла назорати” ва “маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади
“Маҳалла назорати” ва “маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Маҳалла раиси томонидан муҳокамалар ўтказиш, ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш, “маҳалла назорати” ва “маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади
2023-03-22T11:28+0500
2023-03-22T11:28+0500
2023-03-22T11:34+0500
жамият
маҳалла
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/18/20213816_0:78:1500:922_1920x0_80_0_0_6cd282876d4849fbcfb4e5e2d81fc489.jpg
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонда "маҳалла назорати” ва “маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига йўллаган табригидан маълум бўлди.Давлат раҳбарининг таъкидлашича, маҳалланинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ролини янада ошириш бундан буён ҳам эътибор марказида бўлади. Шу мақсадда маҳалла фуқаролар йиғинига ўзи жойлашган ҳудуддаги халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларига таклифлар киритиш, кенгаш қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқи берилмоқда.Шавкат Мирзиёев бу йил мамлакат тарихида биринчи марта тажриба тариқасида ҳар бир ҳудуддаги битта туманда “маҳалла бюджети” тизими ўрнатилганини эслатган. Мол-мулк ва ер солиғининг бир қисмини маҳаллаларнинг ўзида қолдириш кўзда тутилмоқда. Бу тажрибанинг амалий натижаларига қараб, келгусида уни бутун республикада йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқамиз.“Бир сўз билан айтганда, маҳаллаларни фуқаролик жамиятининг таянч устунига, чинакам халқчил тузилмага айлантириш учун барча чора-тадбирларни кўрамиз”, - дея таъкидлаган президент.Аввалроқ президент Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлагани хабар қилинган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/18/20213816_84:0:1417:1000_1920x0_80_0_0_b151066f837c33b635a4bc2ee2fe1601.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маҳалла ўзбекистон
“Маҳалла назорати” ва “маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади
11:28 22.03.2023 (янгиланди: 11:34 22.03.2023) Ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонда "маҳалла назорати” ва “маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига йўллаган табригидан
маълум бўлди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, маҳалланинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ролини янада ошириш бундан буён ҳам эътибор марказида бўлади. Шу мақсадда маҳалла фуқаролар йиғинига ўзи жойлашган ҳудуддаги халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларига таклифлар киритиш, кенгаш қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқи берилмоқда.
“Шунингдек, аҳоли ўртасида эътирозларга сабаб бўлаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш учун маҳалла раиси томонидан муҳокамалар ўтказиш, ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилиб, “маҳалла назорати” ва “маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади”, - дейилган табрикда.
Шавкат Мирзиёев бу йил мамлакат тарихида биринчи марта тажриба тариқасида ҳар бир ҳудуддаги битта туманда “маҳалла бюджети” тизими ўрнатилганини эслатган. Мол-мулк ва ер солиғининг бир қисмини маҳаллаларнинг ўзида қолдириш кўзда тутилмоқда. Бу тажрибанинг амалий натижаларига қараб, келгусида уни бутун республикада йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқамиз.
“Бир сўз билан айтганда, маҳаллаларни фуқаролик жамиятининг таянч устунига, чинакам халқчил тузилмага айлантириш учун барча чора-тадбирларни кўрамиз”, - дея таъкидлаган президент.
Аввалроқ президент Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлагани
хабар қилинган эди.