https://sputniknews.uz/20230322/afgonistondagi-er-qimirlashi-takrorlanishi-mumkinmi--seysmolog-olim-javobi-33137189.html
Афғонистондаги ер қимирлаши такрорланиши мумкинми — сейсмолог олим жавоби
Афғонистондаги ер қимирлаши такрорланиши мумкинми — сейсмолог олим жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистондаги ер қимирлаши, Туркиядаги ер қимирлашидан нимаси билан фарқ қилади? Сейсмолог олим жавоб берди.
2023-03-22T22:38+0500
2023-03-22T22:38+0500
2023-03-23T15:22+0500
видео
ер қимирлаши
ер силкиниши
зилзила
тошкент
афғонистон
олимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31152417_0:201:3073:1930_1920x0_80_0_0_148882fba6e49f6cc847c8b7e3db4862.jpg
ТОШКЕНТ, 22 мар - Sputnik. Россия Ер қимирлашини прогноз қилиш назарияси ва математик геофизика институти бош мутахассиси сейсмолог Александр Иванович Горшков Sputnik мухбири билан суҳбатда бўлди. Мутахассиснинг айтишига кўра, Афғонистон шимолида 21 март куни кечқурун содир бўлган ер қимирлаши магнитудаси 6,5 баллни ташкил қилган бўлса-да, унинг эпицентри жуда чуқур - 193 км чуқурликда жойлашган бўлган. Афғонистон шимолида жойлашган Ҳиндукуш тоғли ҳудуди учун бундай ер қимирлашлари одатий ҳол, чунки бу ерда ер остида субдукция зонаси жойлашган. Субдукция зонаси - литосфера плиталари чегарасидаги жойлашган зона бўлиб, унинг чизиғи бўйлаб Ер литосфера плиталарининг баъзи бўлаклари бошқалари остида чўкади. Бундай ҳудудлар учун ер қимирлаши одатий ҳол. Одатда бундай ер қимирлаши узоқ масофаларда ҳам сезилади, лекин ер устида катта бузилишларга олиб келмайди. Бу сафар ҳам унинг таъсири Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва ҳатто Ҳиндистонда ҳам сезилди. Афғонистон ва Покистонда уй ва иншоотлар жиддий зарар кўрди, ҳатто қурбонлар ҳам бор, лекин буни у ердаги уйларнинг сейсмик мослаштирилмагани билан изоҳлаш мумкин. Горшковнинг айтишига кўра, Тошкент ҳам 1966 йилда содир бўлган ер қимирлашида катта зарар кўрганининг сабаби ҳам - зилзила эпицентри ер юзасига яқин жойлашиши ва ўша вақтда қурилган биноларнинг зилзилага мослаштирилмагани бўлган. Лекин 1966 йилдан кейин Тошкентда бу масалага жиддий киришилган, барча бинолар қурилишидан олдин сейсмик назоратдан ўтган, ер қимирлашини доимий кузатиб борувчи илмий институтлар ташкил қилинган. Мутахассиснинг айтишига кўра, бутун дунё олимлари Ер шарида содир бўлаётган катта ва кичик ер қимирлашларини доимий равишда кузатиб келаётган бўлса-да, лекин зилзиларни прогнозлаш ҳозирча жуда мураккаб бўлиб қолмоқда. Мутахассиснинг тўлиқ интервьюси билан видеолавҳамизда танишинг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31152417_342:0:3073:2048_1920x0_80_0_0_36961146631a2219a7344f7ed5c021e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон ер қимирлаши сейсмолог олим туркия ўзбекистон зилзила
афғонистон ер қимирлаши сейсмолог олим туркия ўзбекистон зилзила
Афғонистондаги ер қимирлаши такрорланиши мумкинми — сейсмолог олим жавоби
22:38 22.03.2023 (янгиланди: 15:22 23.03.2023) Афғонистондаги ер қимирлаши нима сабабдан содир бўлди? У яна такрорланиши мумкинми? У Туркиядаги ер қимирлашидан қандай фарқ қилади? Ушбу ва бошқа қизиқарли саволларга Россиянинг етакчи сейсмологларидан бири жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 22 мар - Sputnik. Россия Ер қимирлашини прогноз қилиш назарияси ва математик геофизика институти бош мутахассиси сейсмолог Александр Иванович Горшков Sputnik мухбири билан суҳбатда бўлди.
Мутахассиснинг айтишига кўра, Афғонистон шимолида 21 март куни кечқурун содир бўлган ер қимирлаши магнитудаси 6,5 баллни ташкил қилган бўлса-да, унинг эпицентри жуда чуқур - 193 км чуқурликда жойлашган бўлган.
Сейсмолог мутахассислар хулосасига кўра, эпицентри катта чуқурликда жойлашган зилзилалар ер устидаги бино ва иншоотларга унчалик катта зарар етказмайди.
Афғонистон шимолида жойлашган Ҳиндукуш тоғли ҳудуди учун бундай ер қимирлашлари одатий ҳол, чунки бу ерда ер остида субдукция зонаси жойлашган. Субдукция зонаси - литосфера плиталари чегарасидаги жойлашган зона бўлиб, унинг чизиғи бўйлаб Ер литосфера плиталарининг баъзи бўлаклари бошқалари остида чўкади. Бундай ҳудудлар учун ер қимирлаши одатий ҳол.
Одатда бундай ер қимирлаши узоқ масофаларда ҳам сезилади, лекин ер устида катта бузилишларга олиб келмайди. Бу сафар ҳам унинг таъсири Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва ҳатто Ҳиндистонда ҳам сезилди. Афғонистон ва Покистонда уй ва иншоотлар жиддий зарар кўрди, ҳатто қурбонлар ҳам бор, лекин буни у ердаги уйларнинг сейсмик мослаштирилмагани билан изоҳлаш мумкин.
Туркияда бўлган ер қимирлаши эса бутунлай бошқача характерга эга. Биринчидан, у тектоник плиталар ҳаракатланиши оқибатида содир бўлган. Иккинчидан, унинг эпицентри ер юзасига жуда яқин бўлган - 10 км чуқурликда. Шу сабабли ҳам Туркияда бино иншоотлар катта зарар кўрган, қурбонлар сони 50 мингдан ошган.
Горшковнинг айтишига кўра, Тошкент ҳам 1966 йилда содир бўлган ер қимирлашида катта зарар кўрганининг сабаби ҳам - зилзила эпицентри ер юзасига яқин жойлашиши ва ўша вақтда қурилган биноларнинг зилзилага мослаштирилмагани бўлган. Лекин 1966 йилдан кейин Тошкентда бу масалага жиддий киришилган, барча бинолар қурилишидан олдин сейсмик назоратдан ўтган, ер қимирлашини доимий кузатиб борувчи илмий институтлар ташкил қилинган.
Мутахассиснинг айтишига кўра, бутун дунё олимлари Ер шарида содир бўлаётган катта ва кичик ер қимирлашларини доимий равишда кузатиб келаётган бўлса-да, лекин зилзиларни прогнозлаш ҳозирча жуда мураккаб бўлиб қолмоқда.
Мутахассиснинг тўлиқ интервьюси билан видеолавҳамизда танишинг.