Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Наврўз билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Наврўз билан табриклади
Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Наврўз билан табриклади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтаётган Наврўз байрами тантанали маросимида ўзбекистонликларни байрам билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон аҳолисини байрам билан табриклади.
"Мана шу гўзал ва ҳаяжонли дамларда муаззам “Янги Ўзбекистон” боғида туриб, сиз, қадрдонларимни, кўпмиллатли бутун халқимизни улуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклайман.
Қалбларимиз қувончга тўлиб турган ушбу дилбар лаҳзаларда кексаю ёш жамики юртдошларимизни чин дилдан қутлаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Шарқона янги йилимиз муборак бўлсин!", - деди президент.
Ўз табрик сўзида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 36 миллион халқини рози қилиш, инсон қадрини улуғлаш ҳақида яна бир бор тўхталиб ўтди.
"Инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини амалда таъминлаш, барча шаҳар ва туманлар, олис ва чекка ҳудудлар аҳолиси учун муносиб шароит яратиб бериш, оддий қилиб айтганда, халқимизни рози қилиш – мана, бизнинг бош мақсадимиз.
Шу эзгу йўлда иқтисодиётимиз ва ижтимоий соҳаларни ҳар томонлама ривожлантириш, илм-фан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, соғлом турмуш тарзи ва спорт, она табиатни асраш каби йўналишларда бошлаган катта-катта дастурларимизни жадал давом эттирамиз", - деди президент.
Шундан сўнг президент Ўзбекистон спортчиларининг ютуқларини мамнунлик билан санаб ўтди. Жумладан Ўзбекистон U20 футбол жамоасининг Осиё футбол кубогидаги ғалабаси ҳамда U18 хоккей жамоси Осиё ва Океания турнирида қўлга киритган ғалабаларини алоҳида қайд этди.
Президент табрик сўзининг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0