Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони ошмоқда

© Sputnik/Рамиз БахтияровПлощадь Регистан в Самарканде.
Площадь Регистан в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2023
Oбуна бўлиш
Январь-февраль ойларида 871 минг нафар чет эл фуқаролари саёҳат учун Ўзбекистонни танлаган.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 871 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бундан Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
“Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 544,4 минг нафарга ёки 2,7 бараварга ошган”, - дейилган хабарда.
Икки ойда энг кўп Тожикистон (289,2 минг нафар), Қозоғистон (241,4 минг), Қирғизистон (211,2 минг) ва Россиядан (81 минг) сайёҳ келган.
Кейинги ўринларда Туркия (13,4 минг), Туркманистон (4,8 минг), Жанубий Корея (4,4 минг) ва Ҳиндистон (2,4 минг) фуқаролари қайд этилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга Украина – 1,7 минг, Озарбайжон– 1,7 минг, Беларусь – 1,6 минг, Хитой – 1,6 минг, АҚШ – 1,4 минг, Германия – 1,3 минг киши саёҳат учун келган.
Ўзбекистонга келаси йил 7 млн сайёҳ келиши кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0