Ҳинд компанияси Тошкентда замонавий тиббиёт шаҳарчасини барпо этади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСемейная поликлиника №22 Учтепинского района
Семейная поликлиника №22 Учтепинского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2023
Oбуна бўлиш
Янги лойиҳага 100 миллион доллар сармоя жалб этилиши, 3 мингга яқин иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ҳиндистоннинг “Aakash Healthcare” компанияси Тошкентда замонавий тиббиёт шаҳарчаси барпо этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Компаниянинг бошқарувчи директори доктор Аашиш Чаудри “Livemint.com” янгиликлар порталига мазкур тиббиёт тармоғининг яқин келажакдаги режалари ҳақида гапирган.
“Биз Ўзбекистон вакиллари билан Англашув меморандумини имзоладик. Ўта замонавий инфратузилма, тиббий асбоб-ускуналар, малакали шифокор ва тиббиёт ходимларига эга замонавий шифохона қуриш учун бизга 10 гектар ер ажратилади”, - деган у суҳбат чоғида.
Маълумот учун, Деҳли шаҳрида жойлашган “Aakash Healthcare” шифохонаси замонавий инфратузилма ва энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган. Ушбу тиббиёт муассасаси ортопедик ва бўғимларни алмаштириш жарроҳлиги соҳасидаги етакчи хизматлари билан ном қозонган. Шунингдек, кардиология ва юрак жарроҳлиги, она ва бола, умумий ва минимал фойдаланиш жарроҳлиги, офтальмология, неврология, нейрохирургия, буйрак тадқиқотлари ва бошқа йўналишларда илғор тажриба марказлари фаолияти йўлга қўйилган.
Ўтган йил ноябрь ойида Тошкентнинг Учтепа туманида мазкур тиббиёт тармоғининг умумий қиймати 10 миллион долларлик бўлган кўп тармоқли тиббиёт клиникаси ташкил этилган.
Маълумотларга кўра, янги лойиҳага 100 миллион доллар сармоя жалб этилиши, 3 мингга яқин иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0