Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ Украинадаги можаро унинг йўқ қилиниши билан якунланишига тайёр – ОАВ

© © AFP 2022 / John MacDougallфлаг Украины
флаг Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2023
Oбуна бўлиш
AҚШ бошиданоқ бу можаронинг иложи борича узоқ давом этишини хоҳлаётгани аниқ эди, дейди журналист.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Украинадаги можаро унинг йўқ қилиниши билан якунланишига тайёр. Бу ҳақда AҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга Aмерика разведка хизматлари фаолиятига оид махфий ҳужжатларни тарқатишда ёрдам берган америкалик журналист Гленн Гринвальд маълум қилди.
“AҚШ бошиданоқ бу можаронинг иложи борича узоқ давом этишини хоҳлаётгани аниқ эди. Улар Украинани ҳимоя қилмоқчи эмас, аксинча, уни қурбон қилмоқчи. Улар агар бу Россияни заифлаштиришдек геосиёсий мақсадларига ёрдам берса, Украинани йўқ қилишни хоҳлайди”, - деди у.
Гринвальднинг қўшимча қилишича, Украина улар учун шунчаки пиёда, агар керак бўлса, Қўшма Штатлар имкон қадар кўпроқ украиналикларни ўлдиради ва агар можаро имкон қадар узоқ давом этса, уларнинг бутун мамлакатини ер юзидан қириб ташлайди.
“Руслар билан музокараларни бошлаш, келишувга эришиш ва мамлакатнинг ҳеч бўлмаганда Киев ҳокимиятини хоҳлайдиган қисмини сақлаб қолиш украиналикларнинг ўз манфаатлари учун. Қўшма Штатлар ва Буюк Британия эса бунга қарши, албатта, ғаразли сабабларга кўра”, - дея хулоса қилди журналист.
Ғарб сиёсатчилари Киев режими Россияни жанг майдонида мағлуб этиши кераклигини тинимсиз таъкидлаб, Украинага қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб беришни кўпайтирмоқда. Москва бир неча бор таъкидлаганки, ҳарбий ёрдам принципиал жиҳатдан ҳеч нарсани ҳал қилмайди, фақат Украина халқининг азобини узайтиради.
Янгиликлар лентаси
0