Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ, Британия, Франция ва Германия Украинада воситачи бўла олмайди - Россия ТИВ

© Sputnik / Мария ДевахинаЗдание Министерства иностранных дел РФ на Смоленской площади в Москве.
Здание Министерства иностранных дел РФ на Смоленской площади в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2023
Oбуна бўлиш
Ушбу тўрт давлат Украинада тинчлик ўрнатиш жараёнида воситачи бўла олмайди, чунки улар можаронинг бевосита иштирокчиларидир - Россия ТИВ.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия Украинада тинчлик ўрнатиш жараёнидаги бетараф воситачилар ролига даъво қила олмайди, чунки улар можарода иштирок этмоқда, дея маълум қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги. РИА Новости хабарига асосан.
ТИВнинг ушбу баёноти Мюнхен хавфсизлик конференциясининг собиқ раҳбари Волфганг Ишингернинг ОАВда пайдо бўлган “тинчлик жараёнини бошлаш” учун Украина бўйича алоқа гуруҳини тузиш ва унда Вашингтон, Лондон, Париж ва Берлин иштирок этиши керак деган таклифидан сўнг эълон қилинди.

"Расман биз бу ташаббус ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. <...> Шунга қарамай, Ишингернинг ғояси ўринли саволларни туғдирмоқда. Авваламбор, таклиф этилган ушбу тўртта давлатлар Россияга қарши можаронинг иштирокчилари эканини унутмаслик керак", - дейилади ТИВ баёнотида.

Шунингдек, ТИВ баёнотида айнан ушбу давлатлар бир неча йил олдин Киевда Конституцияга хилоф равишда давлат тўнтарилиши уюштирганини ва ундан сўнг Минск шартномаларини қасддан саботаж қилганини ҳам эсга олинган.
"АҚШ, Британия, Франция ва Германия Украина можаросини тўхтатишдан манфаатдор эмас, улар аксинча уни имкон қадар узоқроқ чўзишни истайди", - дейди Россия ТИВ.
Вазирликнинг қайд этишича, ушбу давлатлар Украинага қурол етказиб беради ва ёлланма аскарлар юборади, Украина Қуролли кучларини разведка маълумотлари билан таъминлайди ва украиналик аскарларни тайёрлайди. Қолаверса, улар Россияга қарши санкциялар жорий қилишди, унинг хорижий активларини блокировка қилишди, унинг раҳбариятини жазолаш учун трибунални талаб қилишди ва Москва билан ҳамкорлик қилишни истаган давлатларни шантаж қилишмоқда.
Москва тасаввурида эса Украинада тинчлик ўрнатиш учун бутунлай бошқа ҳаракатлар керак. Можарони чинакам кенг қамровли, адолатли ва барқарор ҳал этиш фақат жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва Ғарб қуролларини етказиб беришни бас қилиш, янги ҳудудий воқеликларни тан олиш, Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш, унинг нейтрал ва блоксиз мақомини белгилаш, санкцияларни бекор қилиш, Россияга қарши даъволарни қайтариб олишдан сўнг мумкин. Шунингдек Украинада рус тилининг мақомини, миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини, Россия ва Украинанинг бошқа қўшнилари билан дўстона муносабатларини тиклаш орқали амалга ошириш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0