Владивостокда Наврўз байрами тадбири ўтказилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаНавруз в Ташкенте
Навруз в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2023
Oбуна бўлиш
Наврўз муносабати билан иштирокчилар учун тузатилган байрамона дастурхонга ўзбек миллий таомлари тортиқ этилди.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон Бош консулхонаси Владивосток шаҳрида "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним" шиори остида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбирни ўтказди.
“Дунё” АА хабарига кўра, байрам маросимида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси делегацияси, Приморск ўлкаси ҳукумати аъзолари, Приморск ўлкасида акредитациядан ўтган дипломатик корпус, ўзбек ва бошқа миллат диаспорал ташкилотларининг фаол вакиллари ҳамда ватандошлар иштирок этдилар.
Тадбир доирасида ўзбек халқ миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, халқ амалий санъати буюмлари кўргазма ташкил этилди.
Байрам тадбирида, шунингдек, таниқли ўзбек санъаткорлари ўзларининг маданий дастурларини тақдим этишди. Концерт дастури давомида ижро этилган куй ва қўшиқлар байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
Ватандошлар Наврўз байрами ва миллий маданият, қадриятлар акс этган саҳна кўринишларини ҳам намойиш этишди.
Янгиликлар лентаси
0