"Asia Times": Россия Азов денгизи ва Донбасснинг катта қисмини сақлаб қолади ва Украина куч ва ўқ-дорилар тугаб қолгани сабабли можарони ҳал қилишга мажбур... 20.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Яқинда америкалик етакчи ташқи сиёсат экспертларининг ёпиқ ўтказилган конференцияси Украина Ғарбнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, можарода мағлуб бўлиш хавфи борлигини кўрсатди. Бу ҳақда РИА Новости "Asia Times" нашрига таянган ҳолда хабар берди.Мақолада таъкидланишича, Қўшма Штатлар Киев режимига ҳарбий ёрдам кўрсатишда сиёсий чекловларга эга ва агар икки йилдан кейин бу кўрсаткични ошира олмаса, йўқотишларни ҳозир қисқартирган маъқул.Ғарб сиёсатчилари Киев режими Россияни жанг майдонида мағлуб этиши кераклигини тинимсиз таъкидлаб, қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб беришни кўпайтирмоқда. Москва ҳарбий ёрдам принципиал жиҳатдан ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
"Asia Times": Россия Азов денгизи ва Донбасснинг катта қисмини сақлаб қолади ва Украина куч ва ўқ-дорилар тугаб қолгани сабабли можарони ҳал қилишга мажбур бўлади.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Яқинда америкалик етакчи ташқи сиёсат экспертларининг ёпиқ ўтказилган конференцияси Украина Ғарбнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, можарода мағлуб бўлиш хавфи борлигини кўрсатди. Бу ҳақда РИА Новости "Asia Times" нашрига таянган ҳолда хабар берди.
“Россия Азов денгизи ва Донбасснинг катта қисмини сақлаб қолади ва Украина куч ва ўқ-дорилар тугаб қолгани сабабли можарони ҳал қилишга мажбур бўлади”, — дейилган хабарда.
Мақолада таъкидланишича, Қўшма Штатлар Киев режимига ҳарбий ёрдам кўрсатишда сиёсий чекловларга эга ва агар икки йилдан кейин бу кўрсаткични ошира олмаса, йўқотишларни ҳозир қисқартирган маъқул.
"Қўшма Штатлар Россияга етарлича баҳо бермай, ҳалокатли даражада таъсирини йўқотмоқда. Уларнинг Украинани артиллерия ўқлари билан таъминлаш учун саноат салоҳияти йўқ. Ҳозирда энг яхши сиёсат - зудлик билан ўт очишни тўхтатиш", - дея хулоса қилади нашр.
Ғарб сиёсатчилари Киев режими Россияни жанг майдонида мағлуб этиши кераклигини тинимсиз таъкидлаб, қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб беришни кўпайтирмоқда. Москва ҳарбий ёрдам принципиал жиҳатдан ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Россия махсус операцияси
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.