“UzAirways” уч йиллик танаффусдан сўнг Тошкент – Жакарта йўналишидаги рейсларни тикламоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровBoeing 757 узбекских авиалиний
Boeing 757 узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2023
Oбуна бўлиш
Мунтазам авиақатновлар 26 апрелдан бошланади. Парвоз ҳафтада бир марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” уч йиллик танаффусдан сўнг Тошкент – Жакарта – Тошкент йўналишидаги рейсларни қайта йўлга қўймоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар 2023 йилнинг 26 апрелидан бошланади. Парвоз ҳафтада бир марта (чоршанба куни) амалга оширилади. Йўловчиларга “Dreamliner 787” ҳаво кемаси хизмат кўрсатади.
Авиакомпания Жакартадан Индонезиянинг Бали шаҳрига қулай туташув рейслари мавжудлигини эслатган.
Янгиликлар лентаси
0