https://sputniknews.uz/20230320/tabib-guvohnoma-berish-33060680.html
Табибларга ўз фаолиятини олиб боришлари учун гувоҳнома берилиши кутилмоқда
Табибларга ўз фаолиятини олиб боришлари учун гувоҳнома берилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқ табобати йўналишида тиббий маълумотга эга бўлмаган фуқароларни ўқитишга оид ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди.
2023-03-20T15:08+0500
2023-03-20T15:08+0500
2023-03-20T15:48+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/14/33061435_0:268:3072:1996_1920x0_80_0_0_36f4c698ae0906efde807a7f0d5e6b2e.jpg
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Халқ табобати йўналишида тиббий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар ўқитилади ва табиблик фаолиятини амалга оширишлари учун гувоҳнома берилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйди.Қайд этилишича, аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эхтиёжи таҳлил этилганда, фуқаролар даволаниш учун халқ табобати усулларидан кенг фойдаланаётгани маълум бўлди.Аксарият ҳолларда фуқароларга халқ табобати йўналишида тиббий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар хизмат кўрсатишмоқда. Ҳозирда тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларнинг сони 500 дан 3000 га яқин.Шунингдек, мазкур йўналишда тиббий фаолият олиб бормоқчи бўлганларга ҳам ўқиш ва малака ошириш шароитлари яратилади.Республика халқ табобати илмий-амалий марказига халқ табобати бўйича мутахассисларни, тиббиёт ходимларини ва тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш юкланмоқда.Ўқувлардан сўнг тингловчиларга табиблик фаолиятини амалга оширишлари учун сертификат ҳамда гувоҳнома берилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/14/33061435_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_369020ab9d864903abd4b6ac3dc9cc8e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон табиблар ссв
Табибларга ўз фаолиятини олиб боришлари учун гувоҳнома берилиши кутилмоқда
15:08 20.03.2023 (янгиланди: 15:48 20.03.2023) Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқ табобати йўналишида тиббий маълумотга эга бўлмаган фуқароларни ўқитишга оид ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Халқ табобати йўналишида тиббий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар ўқитилади ва табиблик фаолиятини амалга оширишлари учун гувоҳнома берилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик
муҳокамасига қўйди. Қайд этилишича, аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эхтиёжи таҳлил этилганда, фуқаролар даволаниш учун халқ табобати усулларидан кенг фойдаланаётгани маълум бўлди.
Аксарият ҳолларда фуқароларга халқ табобати йўналишида тиббий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар хизмат кўрсатишмоқда. Ҳозирда тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларнинг сони 500 дан 3000 га яқин.
Ҳужжат лойиҳаси қабул қилинса, тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар “Халқ табобати” ихтисослиги бўйича мутахассис бўлиш ҳамда мунтазам равишда шу йўналишда ўз билимларини ошириб бориш имконига эга бўлишади.
Шунингдек, мазкур йўналишда тиббий фаолият олиб бормоқчи бўлганларга ҳам ўқиш ва малака ошириш шароитлари яратилади.
Республика халқ табобати илмий-амалий марказига халқ табобати бўйича мутахассисларни, тиббиёт ходимларини ва тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш юкланмоқда.
Ўқувлардан сўнг тингловчиларга табиблик фаолиятини амалга оширишлари учун сертификат ҳамда гувоҳнома берилади.