Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Туну кун махсус операция ҳудудида хизматга шай Россия Су-34 қирувчилари - видео

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги махсус ҳарбий операция ҳудудида жанговар вазифаларни бажараётган Су-34 экипажи парвози акс этган лавҳаларни кўрсатди.
Су-34 қирувчи-бомбардимончилар экипажлари жойлашган аэродромларида туну кун жанговар навбатчиликни ўташмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, учувчиларнинг асосий вазифаси ҳаво ҳудудини қўриқлаш ва ҳар қайси пайтда бўлинмаларнинг хатти-ҳаракатлари хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Таъкидланишича, бундай парвозлар ҳар қандай об-ҳаво шароитида амалга оширилади.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0