Президент совғаси: Осиё Кубоги ғолибларига автомобиллар топширилмоқда —видео

Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон U-20 жамоаси ва мураббийлар штабига президент совғаси - “Gentra” автомобили топширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Осиё кубогини қўлга киритган Ўзбекистон U-20 жамоаси аъзоларига автомобиллар топширилмоқда, дея хабар берди Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев.
Бугун Осиё чемпионлари Ўзбекистон U-20 жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Унда барча футболчилар, жамоа аъзоларига ва мураббийлар штабига президент совғаси - 33 та “Gentra” автомобили топширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Ўзбекистон U-20 жамоаси Осиё Кубоги ғолиби бўлди. Финалда жамоа Ироққа қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида устун келди.
Мавзуга оид:
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон - Ироқ ўйинини майдондан кузатмоқда.
Президент футболчилар билан бир жамоа бўлиб, кубокни кўтарди.
Янгиликлар лентаси
0