Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 20 мартнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота морской пехоты в зоне СВО
Работа морской пехоты в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная, Берестовое ва Луганск Халқ Республикасининг Артемовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарба бериши натижасида УҚКнинг 55 нафар ҳарбий хизматчиси, зирҳли жанговар машинаси, иккита пикапи ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Ямполовка ва Терний аҳоли пунктлари ҳудудларига ҳаво зарбалари ва артиллерия ўқларидан душманнинг ишчи кучи ва техникасига зарба берди. Кун давомида бу йўналишда 100 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, битта БМП, учта пикап, енгил автомобиль, шунингдек, "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жанубий" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Семёновка, Петровское ва Тоненкое аҳоли пунктлари ҳудудларида артиллериядан ўққа тутилиши давомида 245 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилари, битта танк, учта зирҳли жанговар техника, учта пикап, битта "Град" реактив ўт очиш тизими ва "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Угледар ва Новомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 50 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, учта танки, тўртта пиёда жанговар машинаси, иккита зирҳли жанговар машинаси, тўртта транспорт воситаси ва битта Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Херсон йўналишида 40 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомашина, "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси, Д-30 гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган "Паладин" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ёнғин ҳужуми натижасида йўқ қилинди. .
Авиация, ракета кучлари ва артиллерия ўтган кун давомида УҚКнинг 112 та ҳудудда жойлашган 82та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари Харков вилояти Колесниковка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида HIMARS (АҚШ) кўп ракета тизимининг бешта ракетасини, шунингдек, битта ҲАРМ антирадар ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Луганск Халқ Республикасининг Кременная, Рубежное, Площанка, Кармазиновка ва Донецк Халқ Республикасининг Кирилловка аҳоли пунктлари ҳудудларида 7та УҚК учувчисиз аппаратлари йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина Қуролли кучлари жами 402 та самолёт, 223 та вертолёт, 3471 та учувчисиз учиш аппарати, 414 та зенит-ракета комплекси, 8355 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1070 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 4395 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9027 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0