“Silk Avia”нинг биринчи самолёти Тошкентга йўл олди

© Uzbekistan Airports“Silk Avia”нинг биринчи самолёти Тошкентга йўл олди
“Silk Avia”нинг биринчи самолёти Тошкентга йўл олди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2023
Oбуна бўлиш
Самолёт Бангкокдан Тошкентга келгунча Таиланд, Ҳиндистон, Уммон, Миср, Кипр ва Озарбайжонда олтита техник тўхташни амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. “Silk Avia” компаниясининг биринчи самолёти Тошкентга йўл олди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд этилишича, 17 март куни соат 23:07 да (Тошкент вақти билан 18 март 04:07 да) минтақавий “Silk Avia” миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Бангкокдан Тошкентга учди.
Самолёт Бангкокдан Тошкентга келгунча Таиланд, Ҳиндистон, Уммон, Миср, Кипр ва Озарбайжонда олтита техник тўхташни амалга оширади. Дастлабки маълумотларга кўра, “Silk Avia” авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкентга 21 март куни қўнади.
Қайд этилишича, йўловчи сиғими 70 кишилик ATR 72-600 самолёти дунёдаги энг машҳур қисқа масофага учувчи самолётлардан бири ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0