Қозоғистонда парламент сайловида овоз бериш якунланди

© Sputnik / Владислав Воднев / Медиабанкка ўтишВыборы депутатов в Казахстане
Выборы депутатов в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2023
Oбуна бўлиш
Сайловчилар рўйхатига 12 миллиондан ортиқ киши киритилган.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Бугун Қозоғистоннинг барча вилоятларида Қозоғистон парламенти Мажилиси ва маслиҳатлар депутатлари учун навбатдан ташқари сайловларда овоз бериш якунланди. Республика бўйича жами 10 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон ёзмоқда.
Қозоғистоннинг 15 вилоятида Остона вақти билан соат 20:00 да овоз бериш якунланди. 77 та сайлов участкаси 62 давлатда ташкил этилди.
Овоз бериш тугагач, сайлов комиссиялари аъзолари овозларни санаб чиқишга киришади.
Сайловчилар рўйхатига 12 миллиондан ортиқ киши киритилган. Соат 20:00 да сайловчиларнинг 54,09 фоизи қатнашган.
Парламент сайловларида Қозоғистонда рўйхатдан ўтган барча етти партия иштирок этмоқда: “Аманат”, “Ауил”, “Республика”, Қозоғистон халқ партияси, “Байтак”, “Ак Жол” ва Миллий социал-демократик партия.
Янгиликлар лентаси
0