Ўзбекистонлик таэквондочилар Бельгиядаги турнирда 6 та медаль қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитасиЎзбекистонлик таэквондочилар “Belgian Open” турнирида 6 та медаль қўлга киритди
Ўзбекистонлик таэквондочилар “Belgian Open” турнирида 6 та медаль қўлга киритди
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2023
Oбуна бўлиш
Нияз Пулатов, Улуғбек Рашитов ҳамда Шуҳрат Салаев олтин медалга сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Бельгиянинг Ломмел шаҳрида таэквондо WT бўйича “Belgian Open” турнири ниҳосига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Нияз Пулатов, Улуғбек Рашитов ҳамда Шуҳрат Салаев олтин медалга сазовор бўлди.
Феруза Содиқова кумуш медални қўлга киритган бўлса, Мадинабону Маннопова ва Никита Рафалович бронза медалига сазовор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0