https://sputniknews.uz/20230319/ozbekiston-va-qirgiziston-xavfsizlik-kengashlari-kotiblari-bayonnoma-imzoladi-33046896.html
Ўзбекистон ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгашлари котиблари баённома имзолади
Ўзбекистон ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгашлари котиблари баённома имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Учрашув Тошкентда бўлиб ўтди. Биринчи босқич 2019 йилда Бишкекда ўтказилган.
2023-03-19T15:01+0500
2023-03-19T15:01+0500
2023-03-19T15:01+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
хавфсизлик
хавфсизлик кенгаши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/13/33039403_0:96:1484:931_1920x0_80_0_0_692d7ea7c88f767cb2c61ad1e0f1d7a5.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов ўзбекистонлик ҳамкасби Виктор Маҳмудов билан маслаҳатлашувларнинг иккинчи раундини ўтказди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Қирғизистон раҳбари маъмуриятига таяниб хабар берган.Учрашув Тошкентда бўлиб ўтди. Биринчи босқич 2019 йилда Бишкекда ўтказилган.Шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, чегара ҳудудларида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тезкор бартараф этиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида сўз юритилди.Имонқулов мазкур тадбир давлат раҳбарларининг тинчликсевар сиёсатининг мантиқий давоми бўлиб, Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари фаровонлиги йўлида давлатлараро ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлаш бўйича доимий мақсадларга эга эканини таъкидлади.Учрашув якунлари бўйича икки давлат вакиллари хавфсизлик, тезкор маълумотлар алмашинуви, тренинглар ва машғулотлар ўтказиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга оид қўшимча икки томонлама чора-тадбирларни белгилаб берувчи баённомани имзолади, шунингдек, ортиб бораётган таҳдид ва муаммоларга қарши курашиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатлар муҳимлигини таъкидлади.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/13/33039403_271:83:1390:922_1920x0_80_0_0_befad215099a9f63a7bc529f6b73a884.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қирғизистон хавфсизлик
ўзбекистон қирғизистон хавфсизлик
Ўзбекистон ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгашлари котиблари баённома имзолади
Учрашув Тошкентда бўлиб ўтди. Биринчи босқич 2019 йилда Бишкекда ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов ўзбекистонлик ҳамкасби Виктор Маҳмудов билан маслаҳатлашувларнинг иккинчи раундини ўтказди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Қирғизистон раҳбари маъмуриятига таяниб
хабар берган. Учрашув Тошкентда бўлиб ўтди. Биринчи босқич 2019 йилда Бишкекда ўтказилган.
Хавфсизлик кенгаши котиблари минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни муҳокама қилди.
Шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, чегара ҳудудларида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тезкор бартараф этиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида сўз юритилди.
Имонқулов мазкур тадбир давлат раҳбарларининг тинчликсевар сиёсатининг мантиқий давоми бўлиб, Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари фаровонлиги йўлида давлатлараро ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлаш бўйича доимий мақсадларга эга эканини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича икки давлат вакиллари хавфсизлик, тезкор маълумотлар алмашинуви, тренинглар ва машғулотлар ўтказиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга оид қўшимча икки томонлама чора-тадбирларни белгилаб берувчи баённомани имзолади, шунингдек, ортиб бораётган таҳдид ва муаммоларга қарши курашиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатлар муҳимлигини таъкидлади.