Ўзбекистон пиёз экспортига қўйилган чекловни бекор қилди

© East FruitЛук репчатый
Лук репчатый  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2023
Oбуна бўлиш
15 мартдан пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чекловни бекор қилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
“15 мартдан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати пиёз нархи барқарорлашганлиги сабабли пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чекловни бекор қилди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, пиёз нархининг кескин ўсиши, аҳолининг ички истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат топшириғи билан 2023 йилнинг 1 апрелига қадар пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилган эди.
Янгиликлар лентаси
0