Мирзиёевнинг ислоҳотлари ўз самарасини аллақачон исботлаган – Қозоғистон элчиси

© Sputnik/Рамиз БахтияровПосол Казахстана в Узбекистане Бейбут Атамкулов
Посол Казахстана в Узбекистане Бейбут Атамкулов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2023
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Биз қардош Ўзбекистонда кечаётган сиёсий жараёнларни алоҳида эътибор билан кузатмоқдамиз, деди дипломат.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ижтимоий-иқтисодий блокни ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон ташқи сиёсатини ўзгартириш ўз самарасини аллақачон исботлади, деди Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамқулов Sputnik мухбирига берган интервьюсида.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳозирда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, ижтимоий кафолатларни таъминлаш, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ваколатларни чегаралашдан иборат бўлган конституциявий ислоҳотларнинг фаол босқичида.

“Биз қардош Ўзбекистонда кечаётган сиёсий жараёнларни алоҳида эътибор билан кузатмоқдамиз. Ижтимоий-иқтисодий блокни чуқур ислоҳ қилиш, Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбари этиб сайланиши билан бошланган ташқи сиёсат йўналишидаги ўзгаришлар аллақачон ўз самарадорлигини исботлаган”, - деди Атамқулов.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, мамлакат асосий Қонунига таклиф этилаётган ўзгартиришлар жамиятда қўллаб-қувватланади ва апрель ойининг охирига режалаштирилган умумхалқ референдуми бунинг исботи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0