Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди

CC0 / Unsplash / Priscilla Du PreezЖенщина держит мобильный телефон
Женщина держит мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2023
Oбуна бўлиш
“Молиявий ёрдам” мазмунидаги фейк хабарларга ишониб қолмаслик сўралмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди.
Хабарда “Молиявий ёрдам” мазмунидаги фейк хабарларга ишониб қолмаслик сўралмоқда.
“Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали “Молиявий ёрдам” номи билан тарқатилаётган “Ўзбекистон аҳолисига Президент ва ҳукумат томонидан молиявий ёрдам, ҳамда вояга етган Ўзбекистон Республикаси худудида яшовчи ҳар бир фуқарога бир марталик тўловни амалга ошириш” мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, таъкидланишича, фирибгарлар бу орқали ижтимоий тармоқларда ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқда.
Янгиликлар лентаси
0