Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида ГЭС қурилади — тафсилотлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаГидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида аниқланган майдонларда 36 та ўрта ва йирик гидро электр станцияларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида ГЭС барпо этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган учрашувда маълум қилинди.
Йиғилишда бу йил “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан камида 7 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.
Мутасаддиларга Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида аниқланган майдонларда 36 та ўрта ва йирик гидро электр станцияларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, хусусий сектор иштирокида 9 Мегаваттли 26 та микро ГЭС барпо этилади.
“Катта Андижон” каналида 23 Мегаваттли 3 та ҳамда Тўпаланг дарёсида 16 Мегаваттли битта ГЭС қуриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаГидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2023
Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
Бу йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1,7 минг Мегаватт қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган. Вилоятларда бу бўйича фаол иш бошланган.
Хусусан, қисқа вақтда ижтимоий соҳада 62 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 23 Мегаватт, аҳоли хонадонларида 20 Мегаватт қуёш панеллари ўрнатилгани қайд этилди.
Йиғилишда бу борадаги ишларни жадаллаштириш, “яшил энергия”ни ривожлантириш бўйича тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда сўнгги йилларда 15 та янги гидро электр станция ишга туширилгани, 12 таси модернизация қилингани натижасида қўшимча 260 Мегаваттли қувватлар яратилди. Бугунги кунда гидроэнергетика қувватлари 2,1 минг Мегаваттга етиб, йилига 6,5 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилмоқда.
Шу билан бирга, гидроэнергия қувватларини 1 минг Мегаваттга ошириш, хусусий сектор иштирокида 38 Мегаваттли 58 та микро ГЭС қуриш имконияти ҳисоб-китоб қилинган.
Янгиликлар лентаси
0