https://sputniknews.uz/20230318/pasport-maktab-bitiruvchilari-33006348.html
Паспорт олиш вақти келди: мактаб битирувчиларидан ID паспорт олишлари сўралмоқда
Паспорт олиш вақти келди: мактаб битирувчиларидан ID паспорт олишлари сўралмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг нафари паспорт олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага киритилмаган.
2023-03-18T09:30+0500
2023-03-18T09:30+0500
2023-03-18T09:30+0500
жамият
ўзбекистон
мактаб
ўқувчилар
паспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/17/15658976_0:1676:2048:2828_1920x0_80_0_0_a2c3c5cb6b795a3cfdb4aa6b17cd2855.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида ID паспорт олишларини сўрамоқда, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.Қайд этилишича, абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига киришида тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини абитур электрон дастурига киритиш талаб этилади.Бугунги кунга қадар мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг нафари (6%) паспорт олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаган.Шундан келиб чиққан ҳолда, вазирлик ота-оналар ва битирувчилардан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишни сўрамоқда.Мактаб маъмурияти эса битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини базага киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак бериши керак.Маълумот учун, паспорт (ID карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Давлат хизматлари марказига мурожаат этиш мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/17/15658976_0:1484:2048:3020_1920x0_80_0_0_0331615a78ea09820e33b9694e1c11c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мактаб битирувчилар паспорт
ўзбекистон мактаб битирувчилар паспорт
Паспорт олиш вақти келди: мактаб битирувчиларидан ID паспорт олишлари сўралмоқда
Мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг нафари паспорт олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага киритилмаган.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида ID паспорт олишларини сўрамоқда, дея хабар берди вазирлик
матбуот хизмати. Қайд этилишича, абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига киришида тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини абитур электрон дастурига киритиш талаб этилади.
Бугунги кунга қадар мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг нафари (6%) паспорт олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага ҳозирча
киритилмаган.Шундан келиб чиққан ҳолда, вазирлик ота-оналар ва битирувчилардан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишни сўрамоқда.
Мактаб маъмурияти эса битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини базага киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак бериши керак.
Маълумот учун, паспорт (ID карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Давлат хизматлари марказига мурожаат этиш мумкин.