ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Ҳашарда 5 мингга яқин оиланинг уй-жойини таъмирлаб бериш, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган, дея хабар берди ЎзА.Наврўз байрами арафасидаги бу йилги умумхалқ ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда.Умумхалқ хайрия ҳашарида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.Кўча ва майдонлар, турар-жойлар, ижтимоий объектларнинг ён-атрофлари янада ораста ҳолатга келтирилмоқда.Ҳашар куни "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида 11 март куни белгиланган умумхалқ хайрия ҳашари 2023 йил 18 март санасига кўчирилган эди.
Наврўз байрами арафасидаги бу йилги умумхалқ ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Ҳашарда 5 мингга яқин оиланинг уй-жойини таъмирлаб бериш, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган, дея хабар берди ЎзА.
Наврўз байрами арафасидаги бу йилги умумхалқ ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда.
Умумхалқ хайрия ҳашарида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Кўча ва майдонлар, турар-жойлар, ижтимоий объектларнинг ён-атрофлари янада ораста ҳолатга келтирилмоқда.
Ҳашар куни "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида 11 март куни белгиланган умумхалқ хайрия ҳашари 2023 йил 18 март санасига кўчирилган эди.