https://sputniknews.uz/20230318/ozbekiston-qozogiston-yuk-tashish-33017496.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришди
Ўзбекистон ва Қозоғистон юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда "Оқ кўприк" ва "Сарыагаш" станцияларида технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
2023-03-18T17:20+0500
2023-03-18T17:20+0500
2023-03-18T17:20+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30858927_0:0:1009:568_1920x0_80_0_0_89f1918bdc33902f47e6d3008dcd0df9.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Қазақстан темір жолы" АЖ ўртасида "Сарыагаш" давлатлараро туташув пунктининг юк ўтказиш салоҳиятини ошириш учун "Оқ кўприк" ва "Сарыагаш" станцияларида технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.Қайд этилишича, шу йилнинг август ойига қадар "Оқ кўприк" станциясида мавжуд бўлган қабул қилиш ва жўнатиш йўлларини узайтириш ва қўшимча йўллар қурилиши якунланади.Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида "Оқ кўприк" чегара пункти орқали ўтказиш имконияти кунига 30 жуфт поездидан 45 жуфт поездга оширилади. Шунга мос равишда йилига юк ташиш ҳажми 60 миллион тоннагача ошишига эришилади.Музокаралар якунида икки томонлама учрашув баённомаси имзоланди.Маълумот учун, 2022 йилда давлатлараро туташув пункти орқали юк ташиш ҳажми йилига 32 миллион тонна, ёки кунига ўртача 22 жуфт юк поездини ташкил этган.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30858927_2:0:826:618_1920x0_80_0_0_9b3f4beecb3da4e0c26db517abaf4257.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон темир йўл
ўзбекистон қозоғистон темир йўл
Ўзбекистон ва Қозоғистон юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришди
Қозоғистонда "Оқ кўприк" ва "Сарыагаш" станцияларида технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари”
хабар берди. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Қазақстан темір жолы" АЖ ўртасида "Сарыагаш" давлатлараро туташув пунктининг юк ўтказиш салоҳиятини ошириш учун "Оқ кўприк" ва "Сарыагаш" станцияларида технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, шу йилнинг август ойига қадар "Оқ кўприк" станциясида мавжуд бўлган қабул қилиш ва жўнатиш йўлларини узайтириш ва қўшимча йўллар қурилиши якунланади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида "Оқ кўприк" чегара пункти орқали ўтказиш имконияти кунига 30 жуфт поездидан 45 жуфт поездга оширилади. Шунга мос равишда йилига юк ташиш ҳажми 60 миллион тоннагача ошишига эришилади.
Музокаралар якунида икки томонлама учрашув баённомаси имзоланди.
Маълумот учун, 2022 йилда давлатлараро туташув пункти орқали юк ташиш ҳажми йилига 32 миллион тонна, ёки кунига ўртача 22 жуфт юк поездини ташкил этган.