Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари учун ягона тўлов тизимини яратишни таклиф қилмоқда
© Foto : PixabayМужчина с картой у компьютера
© Foto : Pixabay
Oбуна бўлиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Марказий Осиё давлатлари учун ягона тўлов тизимини яратишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Марказий Осиё давлатлари учун ягона тўлов тизимини яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган TIFA Кенгаши йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Самарқандда TIFA Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Марказий Осиё давлатлари учун ягона тўлов тизимини яратишни таклиф қилди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиВ Центральной Азии хотят создать единую платежную систему
В Центральной Азии хотят создать единую платежную систему
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли
Илгари сурилган таклифлар:
Марказий Осиё давлатларининг электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бирхиллаштириш ва ягона мустақил арбитраж тизимини яратиш;
Ягона тўлов тизимига эга бўлган товар ва хизматлар етказиб берувчилар учун минтақавий платформани яратиш;
Хавфларни прогнозлаш ва бошқариш мақсадида Data-centrlar ҳамда экспорт ва импорт қилувчиларнинг базаларини яратиш;
Санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлашнинг электрон тизимларини, CLDP тавсияларига асосланган божхона қоида ва тартиботларини жорий этиш, фитосанитария талабларини уйғунлаштириш бўйича ташаббуслар ҳам билдирилди.