ОАВ: АҚШ ва Европадаги банк инқирози Украинадаги можарода Россияга фойда келтиради

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСотрудник валютной биржи
Сотрудник валютной биржи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2023
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. АҚШ ва Европадаги банк инқирози Украинадаги можарода Россияга фойда келтиради. Бу ҳақда Sputnik радиоси Newsweek нашрига таяниб хабар берди.
Мақолада ёзилишича, Украинанинг снарядлари тугаши ойдинлашмоқда ва бундай шароитда у ўз иттифоқчиларидан ёрдам талаб қилиши аниқ. Аммо европаликлар ўз маблағлари ҳақида тобора кўпроқ ўйлай бошласа, жамоатчилик фикри Украинага ёрдам бериш фойдасига ўзгармаслиги мумкин.
Молиявий нотинчлик Европани иқтисодий жиҳатдан заифлаштиради ва унга уруш ҳаракатларининг юкини кўтариш қийинроқ бўлади.

“Қитъада молиявий хавотирлар кучайган бир пайтда Украинага сарфланган маблағлардан европаликларнинг норозилиги ЕИ учун янгилик эмас. Кузда Прагада иссиқлик ва электр энергияси нархи ошишига қарши намойишда 70 мингга яқин одам қатнашди. Худди шу талаблар билан Италия, Германия ва Испанияда намойишчилар кўчаларга чиқди”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, мақолада таъкидланишича, Ғарб давлатлари, катта эҳтимол билан, Украинани қўллаб-қувватлашдан бош тортмайди, чунки ўтган йилги воқеалар уларнинг позициялари иқтисодий омиллар эмас, балки сиёсий мулоҳазалар билан белгиланишини кўрсатди.
Янгиликлар лентаси
0