Байрам кунлари айрим валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари ишлайди — МБ

© pexels.com/Ono KosukiБанкомат платежная система
Банкомат платежная система - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, байрам кунлари валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қатор банкларда аҳолига хизмат кўрсатиш давом этади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Наврўз байрами кунлари 17 та тижорат банкининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади, дея хабар берди Марказий банк.
Қайд этилишича, байрам кунлари валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қатор банкларда аҳолига хизмат кўрсатиш давом этади.
“18-22 март кунлари 17 та тижорат банкининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, куннинг исталган вақтида чет эл валютасини айирбошлаш имконини берадиган “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилган.
Бундан ташқари, жисмоний шахслар банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали банк карталаридан фойдаланиб, масофадан валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятидан ҳам фойдаланиши мумкин.
Маълумот учун, 1 февраль ҳолатига тижорат банклари томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 20 390 тани ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0