Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Рўзада тўғри овқатланишнинг олтин қоидалари

© Sputnik / Медиабанкка ўтишРамадан в Казахстане
Рамадан в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2023
Oбуна бўлиш
Рамазон ойида тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Соғлиқни сақлаш мутахассислари томонидан берилган тавсиялар билан қуйида танишинг.
Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Рамазонда соғлом овқатланиш ва ошқозон ичак тизими саломатлигини сақлаш учун қатор тавсияларни берди.
1. Таомланишни хурмодан бошланг.
Хурмо — бу рўза пайтида кун давомида энергия билан таъминлайдиган углеводларнинг манбаи ҳисобланади. Хурмо меваси толалари овқат ҳазм қилиш трактини ишлашини тартибга солади. Бундан ташқари, хурмо магний ва калийга бой.
2. Кўп миқдорда сув ичинг
Айниқса иссиқ ҳавода танангизни сув билан таъминлаш учун етарли миқдорда сув ичиш жуда муҳимдир. Кун давомида чанқамаслик учун оғиз очилгандан кейин ва саҳарликдан олдин етарлича сув ичинг. Овқатланиш учун рухсат берилганда 8 стакан сув ичишга ҳаракат қилинг.
3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг
Тузли овқатлар, консервалар, тузланган бодринглар, балиқлардан сақланинг. Бундан ташқари, зираворларга бой овқатлардан сақланинг, чунки улар сизда чанқоқ ҳиссини чақиради. Кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг, улар организмнинг сув захираларини янгилайди ва тўлдиради.
4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг
Узоқ муддатли очликдан сўнг, танага катта миқдордаги озиқ-овқат тушиши – стрессдир. Мўътадил бўлишга ҳаракат қилинг, ифторни хурмо, сув билан бошланг, кейин шўрва, салат ейишингиз мумкин. Бир мунча вақт ўтгач, асосий таомга ўтинг. Ортиқча овқатланиш овқат ҳазм қилишда муаммолар ва ошқозон оғриғига сабаб бўлиши мумкин.
Ифторни илиқ шўрва билан бошлаш рўза тутгандан кейин энг яхши овқат бўлиб, организмнинг озуқавий моддаларини тўлдиради ва танани оғирроқ овқатлар учун тайёрлайди.
5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг
Ифторда оқсиллар, сабзавотлар, ёрмалар, мевалар ва фойдали ёғлар каби овқатлар бўлиши керак.
6. Соғлом овқатларни танланг
Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак. Қовурилган, шўр ва ёғли овқатлардан сақланинг. Гўшт, дуккаклилар, тухум ва сут маҳсулотлари оқсилга бой. Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларидан камида биттасини ҳар куни истеъмол қилишингиз керак.
7. Ширинликлардан сақланинг
Ифтордан кейинги ширинликлар қоринда газ тўпланишига сабаб бўлади ва овқат ҳазм қилишни бузади. Бундан ташқари, у қондаги глюкоза миқдорини оширади, бу эса ширинликларга бўлган эҳтиёжни янада оширади. Шунинг учун ифторликдан 2–3 соатдан кейин ширинликларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Ширинликларни фойдалироқ маҳсулотларга: хурмо, қуруқ мевалар, ширин мевалар билан алмаштириш керак.
8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг
Рамазон ойида бош оғриғи ва уйқусизликка йўл қўймаслик учун қаҳва ичишни камайтиришга ҳаракат қилинг.
9. Ифторлик ва саҳарлик орасида енгил тамадди қилиб олиш
Асосий овқатланишни уч қисмга бўлиш ва ифторлик ва саҳарлик орасида енгил тамадди қилиб олиш тавсия қилинади. Учдан бир қисми мураккаб углеводлар, учдан бири ёғсиз гўшт ёки балиқ, қолганлари эса сабзавот бўлиши керак. Бу соғлом мувозанатли овқатланиш бўлади.
© SputnikРекомендации Рамадан узб
Рекомендации Рамадан узб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2023
Рекомендации Рамадан узб
Янгиликлар лентаси
0