Россия ёнида қайноқ нуқта ташкил қилиш учун АҚШ яна қайси давлатни ёқиб юборишга тайёр?

© AFP 2023 / ZURAB TSERTSVADZEМужчина с флагом США на протестах в Тбилиси 9 марта 2023 года.
Мужчина с флагом США на протестах в Тбилиси 9 марта 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2023
Oбуна бўлиш
Грузия ҳозир Россияга қўшни бўлган ва Вашингтон "қўли етадиган" ягона давлатдир. Шу сабабли ҳам АҚШ айнан Грузияни ёқиб юборишга уринмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Қўшма Штатлар Грузиядан Россия жанубида яна бир нотинч нуқта ташкил қилиш мақсадида. Бу ҳақда РИА Новости Myśl Polska нашрига таяниб хабар берди.

“Грузия ҳозир Вашингтоннинг Кавказдаги ягона таянчидир. Америка неоконсерваторларининг режаларида Грузия Россиянинг жанубий чегараларида "провокатор" ва можароларни қўзғатувчи ролини ўйнаши керак”, дейилади хабарда.

Шарҳловчининг фикрича, Ғарб ва Россия ўртасидаги можарога аралашмасликка уринаётган давлатлар кутилмаган муаммоларга дуч келгани учун катта нарх тўламоқда ва Грузия бунга энг сўнгги мисол.
Грузия ҳукумати оммавий ахборот воситаларида хорижий агентлар тўғрисидаги қонунни қабул қилмоқчи бўлганидан кейин содир бўлган сўнгги оммавий норозилик намойишлари ортида АҚШ турибди.
Журналист Ғарбнинг иккиюзламачилигига ҳам ишора қилиб, бундай қонунлар АҚШда мавжуд ва тез орада Европанинг ўзида ҳам пайдо бўлиши мумкинлигини қайд этди.
Журналистнинг фикрича, Вашингтоннинг мақсади ҳукуматдаги ўзгаришлар учун мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқариш, шунингдек, Россияга қўшни минтақани беқарорлаштиришдир.

"Бир нарса аниқ: Россия атрофида янги қайноқ нуқталар пайдо бўлади. Қўзғатувчилар бу оловда ёнаётган халқлар тақдирига мутлақо бефарқ", - дея хулоса қилди журналист.

Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Грузия парламенти хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилганидан сўнг Тбилисида оммавий норозилик намойишлари бошланди, полиция уларни кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлар ёрдамида тарқатди. Натижада қонун лойиҳаси қайтариб олинди.
Мавзуга оид:
Грузия парламентида чет эл агентлари ҳақида қандай қонун версиялари тақдим этилган.
Грузиядаги намойишлар нимаси билан бошқа давлат тўнтаришларига ўхшайди - видео
Янгиликлар лентаси
0