Наврўз байрами кунлари Тошкентда автобуслар қандай тартибда ҳаракатланади?

© Пресс-служба АО "Тошшахартрансхизмат".Автобус АО "Тошшахартрансхизмат"
Автобус АО Тошшахартрансхизмат  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2023
Oбуна бўлиш
Тошшаҳартрансхизмат жамоат транспорти фаолияти тартибини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Наврўз байрами кунлари Тошкентдаги жамоат транспортининг ҳаракат тартиби маълум бўлди, дея хабар берди “Тошшаҳартрансхизмат”.
Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида 18-22 март кунлари дам олиш, 25 март эса иш кунлари этиб белгиланганлиги муносабати билан, жамоат транспорти фаолияти тартиби тасдиқланди.
Жадвал:
18 март - шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
19, 20, 21, 22 март - якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
25 март - иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Маълумот учун, президент фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Наврўз байрами муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилади.Тадбирлар 22 мартгача ҳар куни, 23 мартдан 15 апрелга қадар эса ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0