https://sputniknews.uz/20230317/islom-taraqqiyot-banki-qoraqalpogiston-qishloq-32983269.html
Ислом тараққиёт банки Қорақалпоғистондаги қишлоқларни ривожлантиришга 200 млн $ ажратди
Ислом тараққиёт банки Қорақалпоғистондаги қишлоқларни ривожлантиришга 200 млн $ ажратди
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда маҳаллий аҳолининг фаол иштироки орқали қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш ишлари олиб борилади.
2023-03-17T09:24+0500
2023-03-17T09:24+0500
2023-03-17T14:41+0500
жамият
қорақалпоғистон
ислом тараққиёт банки
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/11/32983421_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_fcbd6dc663979718cd58a63a8c318d15.jpg
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ислом тараққиёт банки Қорақалпоғистонда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун 200 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда UNDP Uzbekistan хабар берди.Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги мониторинг миссияси доирасида делегация раҳбари Вахю Вижаянтонинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов, Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ва БМТТД вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.Учрашув давомида томонлар Қорақалпоғистоннинг мақсадли ҳудудларида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасининг бориши ва лойиҳа ташаббусларини амалга оширишдаги муаммоларни муҳокама қилишди.Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад маҳаллий аҳолининг фаол иштироки орқали қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришдан иборат.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратишни режалаштиригани маълум қилинган эди. Ажратилган маблағлардан айрим мактаблар таъмирланади ҳамда янги мактаблар ва спортзаллар қурилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/11/32983421_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_76c5e43404b96e23699f39503a3264b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон итб қишлоқ
қорақалпоғистон итб қишлоқ
Ислом тараққиёт банки Қорақалпоғистондаги қишлоқларни ривожлантиришга 200 млн $ ажратди
09:24 17.03.2023 (янгиланди: 14:41 17.03.2023) Қорақалпоғистонда маҳаллий аҳолининг фаол иштироки орқали қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ислом тараққиёт банки Қорақалпоғистонда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун 200 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда UNDP Uzbekistan
хабар берди. Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги мониторинг миссияси доирасида делегация раҳбари Вахю Вижаянтонинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов, Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ва БМТТД вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар Қорақалпоғистоннинг мақсадли ҳудудларида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасининг бориши ва лойиҳа ташаббусларини амалга оширишдаги муаммоларни муҳокама қилишди.
Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад маҳаллий аҳолининг фаол иштироки орқали қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришдан иборат.
“Бугунги кунга қадар лойиҳа 113 та қишлоқни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқди. Улардан 31 таси Қорақалпоғистоннинг 5 та туманидаги 160 та ижтимоий инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратишни режалаштиригани маълум қилинган эди. Ажратилган маблағлардан айрим мактаблар таъмирланади ҳамда янги мактаблар ва
спортзаллар қурилади.