https://sputniknews.uz/20230317/baa-toshkent-oqava-suvlari-32982527.html
БАА компанияси Тошкентдаги оқава сувларини тозалашга ёрдам беради
БАА компанияси Тошкентдаги оқава сувларини тозалашга ёрдам беради
Sputnik Ўзбекистон
БАА компаниясининг Тошкентда бошлаган лойиҳаси тайёр бўлганда умумий ҳисобда суткасига 1,5 миллион метр куб оқава сувлар тозаланади. 17.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-17T08:40+0500
2023-03-17T08:40+0500
2023-03-17T08:40+0500
жамият
ўзбекистон
баа
тошкент
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/11/32982702_0:72:1000:635_1920x0_80_0_0_869f46bd67dd2698039c1d13fa6324bb.jpg
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Sewerage Services Company” компанияси пойтахтдаги оқава сувларини тозалашга ёрдам беради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.Тошкент шаҳар ҳокими в.б Бахтиёр Раҳмонов БААнинг “Abu Dhabi Sewerage Services Company” бошқарувчи ва бош ижрочи директори Аҳмад Ал Шамси бошчилигидаги компания мутасаддилари билан учрашди.Унда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманининг “Сурум” МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилган Оқава сувларни йиғиш ва тозалаш иншоотини лойиҳалаш, қуриш, бунинг учун зарур инфратузилмани яратиш, мавжуд тизимлар билан интеграция қилишга оид ташкилий ва техник масалалар кўриб чиқилди.Аҳмад Ал Шамси лойиҳа ҳақида маълумот берар экан, бугунги кунда Германия ва Япония компанияларининг масъул мутахассислари иш олиб боришаётганини билдирди.Қайд этилишича, ҳозирда мутахассислар иншоот лойиҳаси ва дизайни борасида ишламоқда. Бунинг учун шаҳарнинг ўсиш суратлари, аҳоли сони ва бунинг яқин келажакка оид прогнози ҳам муҳимлиги таъкидланди.Лойиҳа 4 йилга мўлжалланган ва у икки компонентдан иборат. Лойиҳа тайёр бўлганда умумий ҳисобда суткасига 1,5 миллион метр куб оқава сувларни қабул қилиб, тозалайди.Унинг ишга туширилиши “Салар”, “Бектемир” ва қисман “Бўзсув” иншоотларига йўналтирилаётган оқава сувларни тўлиқ қамраб олади.
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/11/32982702_29:0:972:707_1920x0_80_0_0_08d960512eff4e07d18b7e14413ca3c2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, баа, тошкент, сув
жамият, ўзбекистон, баа, тошкент, сув
БАА компанияси Тошкентдаги оқава сувларини тозалашга ёрдам беради
БАА компаниясининг Тошкентда бошлаган лойиҳаси тайёр бўлганда умумий ҳисобда суткасига 1,5 миллион метр куб оқава сувлар тозаланади.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Sewerage Services Company” компанияси пойтахтдаги оқава сувларини тозалашга ёрдам беради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда
маълум қилинди. Тошкент шаҳар ҳокими в.б Бахтиёр Раҳмонов БААнинг “Abu Dhabi Sewerage Services Company” бошқарувчи ва бош ижрочи директори Аҳмад Ал Шамси бошчилигидаги компания мутасаддилари билан учрашди.
Унда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманининг “Сурум” МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилган Оқава сувларни йиғиш ва тозалаш иншоотини лойиҳалаш, қуриш, бунинг учун зарур инфратузилмани яратиш, мавжуд тизимлар билан интеграция қилишга оид ташкилий ва техник масалалар кўриб чиқилди.
Аҳмад Ал Шамси лойиҳа ҳақида маълумот берар экан, бугунги кунда Германия ва Япония компанияларининг масъул мутахассислари иш олиб боришаётганини билдирди.
Қайд этилишича, ҳозирда мутахассислар иншоот лойиҳаси ва дизайни борасида ишламоқда. Бунинг учун шаҳарнинг ўсиш суратлари, аҳоли сони ва бунинг яқин келажакка оид прогнози ҳам муҳимлиги таъкидланди.
Лойиҳа 4 йилга мўлжалланган ва у икки компонентдан иборат. Лойиҳа тайёр бўлганда умумий ҳисобда суткасига 1,5 миллион метр куб оқава сувларни қабул қилиб, тозалайди.
Унинг ишга туширилиши “Салар”, “Бектемир” ва қисман “Бўзсув” иншоотларига йўналтирилаётган оқава сувларни тўлиқ қамраб олади.