АҚШ дунёни қайта тақсимлашни бошлади. Биринчи қурбон ким бўлади

© Sputnik / Stringer / Медиабанкка ўтишПрезидент США Джо Байден во время выступления в Белом доме по ситуации на Украине
Президент США Джо Байден во время выступления в Белом доме по ситуации на Украине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ, Австралия ва Буюк Британия иштирокида ташкил этилган AUKUS - Осиё-Тинч океани ҳудудида Хитойнинг ривожланишини тўхтатиб туришга қаратилган. Пекинни қандай келажак кутмоқда? Батафсил РИА Новости мақоласида.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Америка ва унинг иттифоқчилари Хитойнинг тобора кучайиб бораётган таъсир кучини катта уруш таҳдиди билан ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Австралия яқинда Ядро қуролини тарқатмаслик шартномасига зид равишда атом сув атом кемаларига эга бўлади.

Ядровий битим

АҚШ, Австралия ва Буюк Британия раҳбарларининг Сан-Диегодаги (Калифорния) Поинт-Лома ҳарбий-денгиз базасида бўлиб ўтган музокараларининг асосий мавзуси AUKUS уч томонлама иттифоқини янада ривожлантириш бўлди. Бу иттифоқ бир ярим йил аввал “Ҳинд-Тинч океани минтақасида барқарорликни сақлаш” мақсадида ташкил этилган.
Гап, биринчи навбатда, ядровий сув ости кемаларини қуриш технологиясини, Hobart эсминецлари учун Tomahawk ракеталарини, F-18 ва F-35 қирувчи самолётлари учун JASSM ва LRASM ўқ-дориларини, шунингдек, 400 километрдан ортиқ масофали ерусти ракета тизимлари билан қуролланадиган Австралия ҳақида эди. Ўз навбатида, Канберра гипертовушли ва юқори аниқликдаги қуролларни биргаликда ишлаб чиқиш учун пул ажратишга ваъда берди.
Австралия ҳарбийлари иттифоқчилар базаларида тайёргарликдан ўтади. Америка ва Британия сув ости кемалари Австралия портларига тез-тез кира бошлайди. 2027 йилдан бошлаб Вашингтон ва Лондон маҳаллий мутахассисларни тайёрлашни тезлаштириш учун Австралия портларида сув ости кемаларини мунтазам равишда ротация қилишни бошлайди.
2030 йиллар бошида америкаликлар Канберрага камида учта Virginia ядровий кемани топширади. Австралияликлар 2040 йилларнинг бошида ўзлари ишлаб чиқарган сув ости кемаларига эга бўлишади. Келгуси 32 йил ичида улар ядро флотини қуриш учун 245 миллиард доллар сарфлайди. Ҳозирча фақат Россия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Францияда атом сув ости кемалари мавжуд.

Сув аждаҳоси

Расман AUKUS ҳеч қайси давлатга қарши қаратилган эмас, бироқ, Британия Бош вазири Риши Сунак сўнгги 18 ой ичида унинг мамлакати учун хатарлар кўпайгани ва улар орасида Россиянинг Украинадаги махсус операцияси, Хитойнинг кучайиб бораётгани, Эрон ва Шимолий Кореянинг “беқарорлаштирувчи” хатти-ҳаракатларини санаб ўтди. Ҳарбий блок Ҳинд-Тинч океани минтақаси учунгина эканлигини ҳисобга олсак, ундан биринчи бўлиб Пекин хавотирга тушиши керак.
Хусусан, ушбу фикрни The Sydney Morning Herald газетаси ҳам қўллаб-қувватлайди, у саммит якунида Вашингтон ва Лондон Австралиянинг Хитой таҳдидига қарши мудофаасини кучайтиради, деган фикрни билдирган. Шу билан бирга, АҚШ президенти Жо Байден Хитойнинг AUKUS га нисбатан салбий муносабатидан хавотирда эмаслигини айтди. У учинчи муддатга сайлангани муносабати билан Си Цзинпинга қўнғироқ қилишга ваъда берди, бироқ ҳозирча Пекин қарама-қаршиликлар кучайиб бораётгани сабабли мулоқотга тайёр эканлиги туфайли дарак йўқ. Шундай қилиб, Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс сўзларига кўра, мудофаа вазири Ллойд Остин хитойлик ҳамкасби билан бир неча бор боғланишга уринган, бироқ у жавоб бермаган. Эътиборлиси, Хитой мудофаа вазирлигининг янги раҳбари Ли Шанфу Россиядан Су-35 самолётлари ва С-400 зенит-ракета комплексларини харид қилгани учун 2018 йилдан бери АҚШ санкциялари остида.
Айни пайтда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин АҚШ, Буюк Британия ва Австралия халқаро ҳамжамият хавотирларига эътибор бермаётганини ва “хатолар ва хавф-хатарлар” йўлида давом этаётганини айтди. Хусусан, Пекиннинг фикрича, Австралияга ядровий сув ости кемаларининг берилиши ядровий қуролларнинг тарқалишига олиб келиши мумкин, бу эса қуролланиш пойгасини келтириб чиқаради, шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорликка путур етказади.
Австралиянинг Лейбористлар партиясидан собиқ бош вазир Пол Китинг ҳам худди шундай фикрда эканлиги рамзий маънога эга. Унинг сўзларига кўра, ядро флотини ташкил қилиш Канберранинг энг бемаъни қароридир: унинг ўрнига 50 тагача оддий сув ости кемаларини сотиб олиш мумкин. Умуман олганда, собиқ ҳукумат раҳбари AUKUS га қарши.

Унинг ишончи комилки, Хитойнинг асосий айби - қуввати Америка иқтисодига тенг иқтисодни яратишдадир. АҚШ эса Пекиннинг имкониятларини чеклашга интилмоқда ва бунинг учун Австралиядан шунчаки восита сифатида фойдаланади.

Шу билан бирга, AUKUS аъзолари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ва Австралия ўртасидаги кенг қамровли кафолатлар тўғрисидаги битимнинг 14-бандига ишора қилиб, Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани бузганликларини рад этмоқда. Унга кўра денгиз АЭСлари ушбу битим чеклови остига тушмаслиги мумкин. Бироқ, ушбу вазият бошқа давлатлар учун ҳам юқори даражада бойитилган уран ёки плутонийни халқаро назоратдан яшириш учун фойдаланиш имкониятини яратди.
Хатарларни камайтириш учун Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Австралиянинг сувости кема денгизчиларини АҚШ ва Буюк Британияда тайёрлашга розилигини олди. Бундан ташқари, у ишлатилган ядро ёқилғисини бойитмайди.
“Хитой бундан бир ярим йил аввал ядровий сув ости кемаларини Австралияга топшириш Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани бузишини эълон қилган эди ва бу ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, АҚШ халқаро ҳамжамиятнинг фикри билан қизиқмайди, асосийси мақсадига эришса бўлди. AUKUS - Хитой ривожланишини тўхтатиб туриш учун керак. Вашингтон Пекинга ҳарбий босимини оширмоқда”, - дейди Хитой иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар маркази раҳбари ўринбосари Павел Каменнов.
Унинг фикрича, хитойликлар денгиз флоти, жумладан, ядровий компонентлар ривожланиши билан Америка фаолиятига жавоб қайтармоқда. “Аслида Пекин аллақачон қуролланиш пойгасига кирган”, - дея қайд этади эксперт.

РХДУ университети профессори Андрей Виноградовнинг ишончи комилки, АҚШ Хитойга қарши урушмоқчи эмас, балки кўп қутбли дунёга ўтишда зарур бўладиган институтларни яратмоқда.

“Уларни тўлиқ қарама-қаршилик воситалари деб аташ мумкин эмас, аммо улар Ҳинд-Тинч океани минтақасида Хитой таъсирига қарши турадилар”, - деб тушунтиради хитойшунос.

Шу билан бирга, Виноградовнинг фикрича, Хитой жавоб бериши учун кўп вариантларга эга эмас. Қуролланиш пойгаси иқтисодиётни модернизация қилиш муаммосини ҳал қилиши керак бўлган хитойликлардан кўра америкаликлар учун фойдалироқ. “Пекин Совет Иттифоқи тажрибасини такрорламоқчи эмас, бироқ АҚШ уни ноқулай аҳволга солиб қўйган. Хитой AUKUS га, агар ўз иттифоқи бўлмаса, кучли ўйинчилар билан ҳеч бўлмаганда ҳарбий-сиёсий ҳамкорликка қарши чиқиши мумкин. Москва билан музокара қилиш мумкин, аммо бугунги вазиятда бу янада кўпроқ зарар етказиши мумкин”, - дейди эксперт.
Қандай бўлмасин, АҚШва унинг иттифоқчилари Хитойни ҳарбий блоклар билан ўраб олишда давом этади. Хитой эса 1980 йилларнинг бошидан бери амал қилиб келган ташқи сиёсатини давом эттиришга мажбур бўлади: ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини ифодалаш ва низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори бўлиш. Ҳозирча Пекинда бошқа йўл йўқ, дея хулоса қилди Виноградов.
Янгиликлар лентаси
0