AFC U20: Осиё Кубоги финали қаерда ва қачон бўлиб ўтади - тафсилотлар

© UFAУзбекистан - Южная Корея AFC U20 1/2 финал
Узбекистан - Южная Корея AFC U20 1/2 финал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси халқаро турнир финалида Ироқ терма жамоаси билан баҳс олиб боради.
ТОШКEНТ, 16 мар – Sputnik. Ўзбекистон U20 ёшлар терма жамоаси футбол бўйича Осиё кубоги доирасида Ироққа қарши ўйин ўтказади.
Турнирнинг финал учрашуви 18 март куни "Бунёдкор" стадионида маҳаллий вақт билан соат 19.00da бошланади.
Ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги финал учрашуви учун чипталарни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони кассалари ва махсус сайт орқали харид қилиш мумкин.Финал ўйини чипталари нархи 25-300 минг сўмни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 1 март куни Ўзбекистонда U20 ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги старт олди. Ушбу турнир жамоаларнинг 2023 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмасини таъминлайди.
Ўзбекистон терма жамоаси 15 март куни Жанубий Корея терма жамоасини мағлуб этиб, ёшлар ўртасидаги турнир финалига йўл олди. Финалда ўзбекистонлик футболчилар Ироқ терма жамоаси билан тўқнаш келишади. Учрашув 18 март куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0