https://sputniknews.uz/20230316/surxondaryo-32955385.html
Сурхондарё вилояти ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди
Сурхондарё вилояти ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳокимга молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар тайинланди. 16.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-16T13:56+0500
2023-03-16T13:56+0500
2023-03-16T14:05+0500
сиёсат
сурхондарё
янги тайинлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0f/14541863_0:290:2868:1903_1920x0_80_0_0_28cc7a2d2fe2e459233cd75e8cb9a8d6.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди.Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Анвар Орипов ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Орипов 1985 йил Термиз шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, шунингдек, 2007-2010 йилларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳри Пимлико Академияси инглиз тили курслари тингловчиси. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.У меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бош мутахассиси, Сурхондарё вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи, “Ўзагроэкспорт” АЖ бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўъба етакчи мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган.Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2018 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.Фарҳоджон Исмоилов Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.У 1970 йил Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 1997 йилда Фарғона политехника институтини, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институти тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис, ҳуқуқшунос.Исмоилов меҳнат фаолияти давомида Фарғона шаҳар суди суд ижрочиси ва прокуратура органларида турли лавозимларда меҳнат қилган.Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0f/14541863_103:0:2834:2048_1920x0_80_0_0_51471cdf071fc8965786ae595f1c2476.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, сурхондарё, янги тайинлов
сиёсат, сурхондарё, янги тайинлов
Сурхондарё вилояти ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди
13:56 16.03.2023 (янгиланди: 14:05 16.03.2023) Ҳокимга молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар тайинланди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра,
Анвар Орипов ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига
тайинланди.Орипов 1985 йил Термиз шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, шунингдек, 2007-2010 йилларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳри Пимлико Академияси инглиз тили курслари тингловчиси. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.
У меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бош мутахассиси, Сурхондарё вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи, “Ўзагроэкспорт” АЖ бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўъба етакчи мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2018 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Фарҳоджон Исмоилов Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига
тайинланди. У 1970 йил Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 1997 йилда Фарғона политехника институтини, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институти тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис, ҳуқуқшунос.
Исмоилов меҳнат фаолияти давомида Фарғона шаҳар суди суд ижрочиси ва прокуратура органларида турли лавозимларда меҳнат қилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.