Сурия халқи махсус ҳарбий операцияда Россия ғалаба қозонишини истайди – Асад

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишИнтервью президента Сирии Б. Асада РИА Новости
Интервью президента Сирии Б. Асада РИА Новости - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2023
Oбуна бўлиш
Башарга кўра, кўпчилик сурияликлар махсус ҳарбий операцияда Россия ғалаба қозонишини истайди.
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Сурия халқи Россияни Украинада махсус ҳарбий операция ўтказишда қўллаб-қувватламоқда. Россия Федерацияси ғалаба қозонганидан кейин дунё хавфсизроқ ва тинчроқ бўлади, деди Сурия президенти Башар Асад РИА Новостига берган интервьюсида.
“Албатта, Сурия халқи бир қанча сабабларга кўра Россияни катта иштиёқ билан қўллаб-қувватламоқда. Бир томондан, бу бирдамлик, чунки Россия Федерацияси терроризмга қарши курашда сурияликларни қўллаб-қувватлаган, бошқа томондан, бу можарога глобалроқ қараш мавжуд: айнан мана шу можаро бутун дунё мувозанатини ўзгартира бошлади, чунки Сурия, Ироқ ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги азоб-уқубатларнинг бир қисми бир қутбли дунё сабаблидир”, — деди Асад.
Унга кўра, кўпчилик сурияликлар махсус ҳарбий операцияда Россия ғалаба қозонишини истайди.
“Россия Федерацияси бу можарода ғалаба қозонса, кўпчилик сурияликлар орзу қилганидек, янги дунё албатта пайдо бўлади - хавфсизроқ ва тинчроқ”, — деди Асад.
Эслатиб ўтамиз, Башар Асад Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашган эди.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0