Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Қора денгизга қулаб тушган АҚШ дрони эҳтимолий видеоси эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Пентагон Қора денгиз устида АҚШнинг учувчисиз учоқлари билан содир бўлган воқеа акс этган эҳтимолий виделавҳани тарқатди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Пентагон Қора денгиз устида қулаб тушган АҚШнинг учувчисиз аппарати суратга олган (эҳтимолий) видеони эълон қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Эълон қилинган видеода Россиянинг Су-27 самолёти катта тезликда дрон ёнидан учиб ўтиб кетиши акс этган. Шундан сўнг дрон парраги айланишдан тўхташи ва видео узилиб қолиши акс этган.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни АҚШнинг MQ-9 Reaper зарба берувчи учувчисиз аппарати Қора денгиз устида қулаб тушган эди. Шундан сўнг Пентагон раҳбари Россия Аэрокосмик кучларига мурожаат қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳодиса 14 март куни эрталаб соат 09:30да (мск) Қрим ҳудудида содир бўлган. Транспондерлари ўчирилган Америка дрони махсус ҳарбий операция вақтида парвозлар чекланган ҳаво ҳудуди чегарасини бузган ҳолда Россия йўналиши бўйича учиб келган. Радиолокаторлар дронни аниқлаганидан сўнг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг навбатчи самолёти ҳавога кўтарилган.

Россия қирувчи самолёти дрон ёнидан учиб ўтганидан сўнг у тўсатдан баландлигини йўқотиб, сувга қулаб тушган. Россия самолёти МQ-9га қарши қурол ишлатмаган у билан тўқнашмаган ва ўз аэродромига зарарсиз қайтган.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Вашингтон Украинада махсус операция бошланганидан сўнг Қора денгизнинг қирғоқбўйи ҳудудларида парвозлар учун чекловлар ўрнатилганини ҳисобга олмаяпти. Унинг таъкидлашича, АҚШнинг бундай ҳаракатлари кескинликни оширишга қаратилган провокацияга ўхшайди. Вазирнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар стратегик барқарорликдан манфаатдор масъулиятли куч бўлиш ҳақида доимо гапириб келади.
Янгиликлар лентаси
0