Мирзиёев Туркияда Эрдоған билан учрашди

© Ўзбекистон президенти матбуот хизматиМирзиёев Эрдоған билан учрашди
Мирзиёев Эрдоған билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2023
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг ривожланиш суръати мамнуният билан қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Анқара шаҳрига келгач, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Мирзиёев Эрдоған билан учрашди
Мирзиёев Эрдоған билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2023
Мирзиёев Эрдоған билан учрашди
Мирзиёев Туркия етакчисига ушбу мамлакатнинг жануби-шарқий музофотларида ўтган ойда рўй берган вайронкор зилзилалар муносабати билан шахсан чуқур ҳамдардлик билдирди. Жабр кўрган музофотларни қайта тиклаш ва янги инфратузилмани барпо этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.
Туркия президенти, ўз навбатида, Ўзбекистон президенти ва халқига табиий офат оқибатларини бартараф этишда кўрсатган биродарлик ёрдами, қутқарув ишларидаги фаол иштироки ва жабрланганларга инсонпарварлик кўмаги учун яна бир бор самимий миннатдорлик билдирди.
© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Мирзиёев Эрдоған билан учрашди
Мирзиёев Эрдоған билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2023
Мирзиёев Эрдоған билан учрашди
Туркий давлатлар ташкилотининг 16 март куни ўтадиган фавқулодда саммити ташкилотдаги мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва биродарлик ришталарининг ёрқин ифодаси бўлишига ишонч билдирилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг ривожланиш суръати мамнуният билан қайд этилди.
© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Мирзиёев Эрдоған билан учрашди
Мирзиёев Эрдоған билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2023
Мирзиёев Эрдоған билан учрашди
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси, шу жумладан Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарларининг учрашуви ҳар доимгидек очиқ, ишончли ва дўстона муҳитда ўтди.
© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Мирзиёев Эрдоған билан учрашди
Мирзиёев Эрдоған билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2023
Мирзиёев Эрдоған билан учрашди
Якунда Туркия республикаси вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Янгиликлар лентаси
0