https://sputniknews.uz/20230316/mirziyoev-tdtning-navbatdan-tashqari-sammitida-qanday-takliflarni-ilgari-surdi-32971541.html
Мирзиёев ТДТнинг навбатдан ташқари саммитида қандай таклифларни илгари сурди
Мирзиёев ТДТнинг навбатдан ташқари саммитида қандай таклифларни илгари сурди
Sputnik Ўзбекистон
Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммити бўлиб ўтди. 16.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-16T18:05+0500
2023-03-16T18:05+0500
2023-03-16T18:05+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
туркий давлатлар ташкилоти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/10/32967626_0:68:1280:788_1920x0_80_0_0_c2fcc4dc46c2a5ab9eb23cbe9c2a12c8.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) навбатдан ташқари саммитида нутқ сўзлади.Саммит аввалида иштирокчилар 6 февраль куни Туркиянинг жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган вайронкор зилзилалар қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.Ўзбекистон етакчиси ҳаётдан бевақт кўз юмган барча инсонларнинг порлоқ хотирасига алоҳида ҳурмат рамзи сифатида 6 февраль санасини ТДТ доирасида Қурбонларни хотирлаш ва бирдамлик куни, деб эълон қилишни таклиф этди.Мирзиёев Ўзбекистон вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларни, ижтимоий ва саноат объектларини тиклаш ва янгиларини барпо этиш ишларига ёрдам бериш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларни йўналтиришга тайёрлигини таъкидлади.Шунингдек, Туркиянинг жабр кўрган Ҳатай музофоти ёшлари ушбу ёз мавсумида Ўзбекистонга таклиф қилинди. Улар учун мазмунли ҳордиқ ва қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига сафарлар, юртимиздаги тенгдошлари билан қўшма тадбирлар ташкил этилади.“Минг афсуски, сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгаришлари бу каби вайронкор ҳодисалар кўлами ва зарарини кескин оширмоқда”, - деди у.Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ташкилотнинг Тизимли ҳамкорлик платформасини ташкил этиш ва унинг асосида қатор аниқ механизмларни яратиш ташаббуси илгари сурилди.Жумладан, Ташкилот доирасида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кўп томонлама битимни тезроқ ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. Бу борада Ўзбекистон Туркия томони тақдим этган фуқаролар муҳофазаси бўйича тизим яратиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кескин фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди. Уларнинг навбатдаги йиғилишида энг устувор йўналишлар бўйича қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.Табиий офатларнинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатиш механизмларини жорий этиш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидланди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш молларини тўсиқсиз етказиб бериш, саноатни тиклашга қаратилган кооперация лойиҳаларини ишга тушириш таклифи илгари сурилди.Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари Ташкилот доирасида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ҳамда уни Тошкентда жойлаштириш ташаббусини илгари сурди.Саммит якунида Анқара делкарацияси қабул қилинди, Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди ҳамда фуқаро муҳофазаси механизмини шакллантириш юзасидан битимни тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/10/32967626_70:0:1210:855_1920x0_80_0_0_ae77477311116838cb05972802569b10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, туркий давлатлар ташкилоти
сиёсат, шавкат мирзиёев, туркий давлатлар ташкилоти
Мирзиёев ТДТнинг навбатдан ташқари саммитида қандай таклифларни илгари сурди
Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммити бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) навбатдан ташқари саммитида нутқ
сўзлади. Саммит аввалида иштирокчилар 6 февраль куни Туркиянинг жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган вайронкор зилзилалар қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Ўзбекистон етакчиси ҳаётдан бевақт кўз юмган барча инсонларнинг порлоқ хотирасига алоҳида ҳурмат рамзи сифатида 6 февраль санасини ТДТ доирасида Қурбонларни хотирлаш ва бирдамлик куни, деб эълон қилишни таклиф этди.
Мирзиёев Ўзбекистон вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларни, ижтимоий ва саноат объектларини тиклаш ва янгиларини барпо этиш ишларига ёрдам бериш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларни йўналтиришга тайёрлигини таъкидлади.
“Бундан ташқари, талофат кўрган ҳудудлардан ёши улуғ инсонлар ва нуронийларни юртимизда соғлиғини тиклаш ва дам олишлари, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк аждодларимиз қадамжойларини зиёрат қилишлари учун барча қулай шарт-шароитларни яратиб берамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Туркиянинг жабр кўрган Ҳатай музофоти ёшлари ушбу ёз мавсумида Ўзбекистонга таклиф қилинди. Улар учун мазмунли ҳордиқ ва қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига сафарлар, юртимиздаги тенгдошлари билан қўшма тадбирлар ташкил этилади.
“Минг афсуски, сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгаришлари бу каби вайронкор ҳодисалар кўлами ва зарарини кескин оширмоқда”, - деди у.
Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ташкилотнинг Тизимли ҳамкорлик платформасини ташкил этиш ва унинг асосида қатор аниқ механизмларни яратиш ташаббуси илгари сурилди.
Жумладан, Ташкилот доирасида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кўп томонлама битимни тезроқ ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. Бу борада Ўзбекистон Туркия томони тақдим этган фуқаролар муҳофазаси бўйича тизим яратиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кескин фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди. Уларнинг навбатдаги йиғилишида энг устувор йўналишлар бўйича қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.
Табиий офатларнинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатиш механизмларини жорий этиш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидланди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш молларини тўсиқсиз етказиб бериш, саноатни тиклашга қаратилган кооперация лойиҳаларини ишга тушириш таклифи илгари сурилди.
“Илмий ва технологик соҳаларда эришилган ютуқларга қарамасдан, зилзилалар, сел ва сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, бўронларни олдиндан аниқлаш ва эрта огоҳлантириш ҳамон долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Бу жараёнларни чуқур ўрганиш, соҳага фан ва технологияларни кенг жорий этиш катта ижобий самара бериши аниқ”, - деди Ўзбекистон етакчиси.
Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари Ташкилот доирасида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ҳамда уни Тошкентда жойлаштириш ташаббусини илгари сурди.
Саммит якунида Анқара делкарацияси қабул қилинди, Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди ҳамда фуқаро муҳофазаси механизмини шакллантириш юзасидан битимни тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.