Эски “права”ни байрам кунларида ҳам алмаштириш мумкин – Адлия вазирлиги

© Lex.uzВодительское удостоверение - ID-карта
Водительское удостоверение - ID-карта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, бунинг учун иш графиги меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Жорий йилнинг 18-19-20 ҳамда 22 март кунлари Давлат хизматлари маркази ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлимларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш мумкин бўлади. Бу ҳақда Адлия вазири матбуот котиби маълум қилди.
“31 март куни эски гувоҳномаларни алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланиши, 2010 йилгача берилган эски “права”лар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ва белгиланган муддатда ҳужжатини алмаштирмаганлар сонининг кўплигини ҳисобга олган ҳолда 18-19-20 ҳамда 22 март кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш имкони яратилди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бунинг учун иш графиги меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилган.
Бунда, юқорида қайд этилган кунларда ДХМлар ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимлари орқали ҳайдовчилар эрталаб соат 9:00 дан кечги соат 18:00 гача хизматдан фойдаланишлари мумкин.
Қайд этилишича, жорий йилда 600 мингдан ортиқ эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилиши лозим.
Ўзбекистон Ҳукумати томонидан 2020, 2021 ва 2022 йиллар давомида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатлари бир неча маротаба узайтирилган эди. Шунга қарамасдан 3 миллионга яқин ҳайдовчилар (2022 йил) эски намунадаги гувоҳномалардан фойдаланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0