Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

© unsplash.com/Salohiddin KamolovЗима в Узбекистане
Зима в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2023
Oбуна бўлиш
Ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли айрим тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. 16—23 март кунлари Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд, дея огоҳлантирди Ўзгидромет директори Шерзод Ҳабибуллаев.
Таъкидланишича, ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг денгиз сатҳидан 2000 метр ва ундан юқори тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин:
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмаси Чимён тоғларида;
Наманган вилояти Пoп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
Янгиликлар лентаси
0