Россия "Мста-С" гаубицалари қандай ишлаётганини кўрсатди — видео

Oбуна бўлиш
"Мста-С" - ўзиюрар қуроли кунига ўнлаб марта ўқ отиш жойлари ва яшириниш жойларини ўзгартиради.
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги "Мста-С" ўзиюрар гаубицалари УҚК позицияларида қандай зарба бераётганини кўрсатди.
Ўзиюрар қуроллар кунига ўнлаб марта ўқ отиш жойлари ва яшириниш жойларини ўзгартиради. Вазирлик таъкидлашича, бундай тактика душманни чалғитади.

"Жамоамиз пайдо бўлганига бир йил бўлди ва ўтган давр ичида бир бир жону бир тан бўлиб ишлашни ўрганиб олдик. Ҳар бир киши ўз вазифасини яхши билади, ишини аъло даражада ва кўтаринки руҳда бажаради. Ҳаммамиз Ғалаба умиди билан ишламоқдамиз", - дейди тўп командири.

Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0