https://sputniknews.uz/20230315/ozbekiston-va-qirgiziston-avtomobil-zavodi--tafsilotlar-32933126.html
Ўзбекистон ва Қирғизистон автомобиль заводи қачон ишга тушиши маълум бўлди
Ўзбекистон ва Қирғизистон автомобиль заводи қачон ишга тушиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Завод Чуй вилоятида қурилади. Йил охиригача 600 дона автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган.
2023-03-15T18:54+0500
2023-03-15T18:54+0500
2023-03-16T10:52+0500
иқтисод
ўзбекистон
қирғизистон
автомобил
завод
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20371248_0:107:1025:683_1920x0_80_0_0_76b7d8e30c68e0e0d59d6875f7c56ffc.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон апрель ойида қўшма автомобиль заводи қурилишини бошлайди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири ўринбосари Айнура Усенбекова маълум қилди.Завод Чуй вилоятида қурилади. Йил охиригача 600 дона автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган. Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилади.Усенбекова, шунингдек, 19 та модель ишлаб чиқариш тасдиқланганини ва биринчи чиқариладиган марка Cobalt бўлишини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка давлат ташрифи доирасида автомобиль ва тижорат техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди.Ўзбекистон томонидан лойиҳа устида "Ўзавтосаноат", Қирғизистон томонидан “ДТ Техник” МЧЖ ва “Нур” ОАЖ ишлайди.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20371248_30:0:941:683_1920x0_80_0_0_0989548fe76fe298a61b65b6d1238383.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қирғизистон автомобиль завод
ўзбекистон қирғизистон автомобиль завод
Ўзбекистон ва Қирғизистон автомобиль заводи қачон ишга тушиши маълум бўлди
18:54 15.03.2023 (янгиланди: 10:52 16.03.2023) Завод Чуй вилоятида қурилади. Йил охиригача 600 дона автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон апрель ойида қўшма автомобиль заводи қурилишини бошлайди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири ўринбосари Айнура Усенбекова маълум қилди.
“Апрель ойидан бошлаб автомобиль заводи қуришни режалаштирмоқдамиз. Июлгача заводни ишга туширишимиз керак”, - деди у.
Завод Чуй вилоятида қурилади. Йил охиригача 600 дона автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган. Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилади.
“Биринчи босқичда 3 йил ичида 10 минг дона, иккинчи босқичда 20 минг ва учинчи босқичда 30 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган”, - деди у.
Усенбекова, шунингдек, 19 та модель ишлаб чиқариш тасдиқланганини ва биринчи чиқариладиган марка Cobalt бўлишини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка давлат ташрифи доирасида автомобиль ва тижорат техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди.
Ўзбекистон томонидан лойиҳа устида "Ўзавтосаноат", Қирғизистон томонидан “ДТ Техник” МЧЖ ва “Нур” ОАЖ ишлайди.