https://sputniknews.uz/20230315/ozbekiston-eron-transport-32905655.html
Ўзбекистон ва Эрон транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди
Ўзбекистон ва Эрон транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспортнинг барча йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш режаси ва Ашхобод келишувини амалга оширишга келишиб олди.
2023-03-15T09:22+0500
2023-03-15T09:22+0500
2023-03-15T11:38+0500
иқтисод
эрон
ўзбекистон
транспорт
транспорт вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0f/32905831_18:0:1102:610_1920x0_80_0_0_29d0a9810c321ed879d08aed1bdd8816.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспортнинг барча йўналишларидаги ҳамкорлик ривожлантирилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.Ўзбекистон делагациясининг Эронга амалга оширган ташрифи доирасида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашди. Унда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош Ўзбекистон билан аралаш ташувлар соҳаси ва транзит алоқаларини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.Учрашувда кўриб чиқилган масалалар:Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон пойтахти Теҳронда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ташкил этган бизнес-форум бўлиб ўтган эди. Унда Эроннинг 20 та компанияси раҳбарлари билан қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
эрон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0f/32905831_153:0:966:610_1920x0_80_0_0_a8a01f830f978e243dab74d495005b60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон эрон транспорт
ўзбекистон эрон транспорт
Ўзбекистон ва Эрон транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди
09:22 15.03.2023 (янгиланди: 11:38 15.03.2023) Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспортнинг барча йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш режаси ва Ашхобод келишувини амалга оширишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспортнинг барча йўналишларидаги ҳамкорлик ривожлантирилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги
маълум қилди. Ўзбекистон делагациясининг Эронга амалга оширган ташрифи доирасида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашди. Унда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош Ўзбекистон билан аралаш ташувлар соҳаси ва транзит алоқаларини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
“Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспортнинг барча йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш режаси ва Ашхобод келишувини амалга оширишга келишиб олди”, - дейилади хабарда.
Учрашувда кўриб чиқилган масалалар:
Эронннинг жанубий ва шимолий портлари имкониятларидан самарали фойдаланиш;
“Шимол-Жануб” транспорт йўлаги бўйлаб ташувларни фаоллаштириш, амалдаги тарифларни пасайтириш;
икки мамлакат ҳайдовчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш орқали автомобил ва темир йўл транспортида ташувларни енгиллаштириш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон пойтахти Теҳронда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ташкил этган бизнес-форум бўлиб ўтган эди. Унда Эроннинг 20 та компанияси раҳбарлари билан қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари
муҳокама қилинди.