Мирзиёев танқидидан сўнг Сурхондарёдаги автомобиль йўлини таъмирлаш бошланди — видео

© Сурхондарё вилояти ҳокимлигиСурхондарёда 111 км йўлни таъмирлаш бошланди
Сурхондарёда 111 км йўлни таъмирлаш бошланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2023
Oбуна бўлиш
Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 километр цемент-бетон қоплама бўлиб, вилоятнинг Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг танқидидан сўнг Сурхондарё вилоятидаги автомобиль йўлини таъмирлаш бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кеча президент Сурхондарёга ташрифида ўзи автомобиль бошқариб, Бойсун-Денов йўлини танқид қилган эди. Танқиддан сўнг бу йўлни таъмирлаш ишлари бошланди.
Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 километр цемент-бетон қоплама бўлиб, вилоятнинг Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.
Бугунги кунда қурилиш объектида асос ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда объектга 70 тадан ортиқ махсус машина ва механизм ҳамда 120 нафар ишчи ходим жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Бойсун-Денов йўли бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилган эди. Унга Сурхондарёнинг янги ҳокими ҳамроҳлик қилди.
Янгиликлар лентаси
0