Апрелдан метро пенсионерларга вақт чекловисиз бепул хизмат кўрсатади

© Sputnik/Рамиз БахтияровСтанция с временным названием Икинчи Ташкентского метрополитена.
Станция с временным названием Икинчи Ташкентского метрополитена. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2023
Oбуна бўлиш
Ҳозир пенсионерлар фақат соат 10:00 дан 16:00 гача метрода бепул юришлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Жорий йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинди, деб ёзмоқда ЎзА.
Таъкидланишича, бунда Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир пенсионерлар фақат соат 10:00 дан 16:00 гача метрода бепул юришлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0