Жаҳонгир Ортиқхўжаев таржимаи ҳоли

© Международный пресс-клубХоким Ташкента Артыкходжаев Джахонгир
Хоким Ташкента Артыкходжаев Джахонгир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2023
Oбуна бўлиш
Ортиқхўжаев 2018-2023 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими сифатида ишлаган.
Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаев - 1975 йил 2 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган.
1996 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 17 ёшида Ортиқхўжаев биринчи корхона – “Жаҳонгир” МЧЖ, сартарошхона ва пойабзал дўконини очган.
2011 йилдан 2017 йилгача Artel Engineering компаниясига раҳбарлик қилган. 2017—2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаган. 2020 йилда — Ўзбекистон йога федерацияси президенти этиб тайинланган.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2015 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. 2021 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвонини олган.
2018 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ортиқхўжаевни ҳоким лавозимига кўрсатиб, унинг тадбиркорлик фаолиятидаги муваффақияти уни энг муносиб номзод қилиб қўйганини таъкидлаган. 2018 йил 26 апрелда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 35-сессиясида Ортиқхўжаев бир овоздан Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган. 2018 йил 21 декабрда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган. Шу йилнинг 14 сентябрида Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати депутати этиб сайланган.
Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 16 январь куни энергетика инқирозига бағишланган йиғилишда Жаҳонгир Ортиқхўжаев истеъфога чиқишини маълум қилган. Айтилишича, Ортиқхўжаев вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лдозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун ишдан олинган.
Шу йилнинг 30 январь куни Марказий Сайлов комиссияси Жаҳонгир Ортиқхўжаевни сенаторлар қаторидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган.
“Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаевнинг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатида ваколатлари муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан ҳамда Сенат аъзоси сифатида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин”, - дейилади МСК қарорида.
Оилали. Очиқ манбалар маълумотларига кўра, икки нафар қизи бор. Турмуш ўртоғи — Нигора Ортиқхўжаева, “G-United Group” компаниялар гуруҳининг айни пайтдаги бошқарувчиси.
Катта қизи Жамила Ортиқхўжаева - Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг ўғлига турмушга чиққан. Яна бир қизи Комила Ортиқхўжаева. 2021 йилда Ўзбекистон президенти девонининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг ўғли Шаҳоббидин Низомиддиновга турмушга чиққан.
Янгиликлар лентаси
0