Қатор агентликлар раҳбарлари ишдан кетди

© SputnikПодпись документа, архивное фото
Подпись документа, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2023
Oбуна бўлиш
Хусусан, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори лавозимидан озод қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, бир қатор агентлик раҳбарлари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" нашри хабар бермоқда.
Хусусан, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Камолиддин Талипов Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан озод қилинди. У мазкур лавозимга 2019 йилнинг октябрь ойида тайинланганди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шоҳрух Раҳимов ҳам Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори лавозимидан озод қилинди. У мазкур лавозимга 2022 йил декабрь ойида тайинланганди.
Шунингдек, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Алишер Инаков Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, Баҳодир Каримов агентлик директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан, Гайрат Исраилов агентлик директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан олинди.
Янгиликлар лентаси
0